RU

Последние новости

12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  0 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  1 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  5 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20

Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш" Новости

Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасида "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдирди.

- Барчага ҳайрли кеч. Аввало "Қизилқум" жамоасини навбатдаги ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўртада катта танаффус юзага келгани сабабли биринчи бўлимни ўйинга мослашиш билан ўтказдик. Иккинчи бўлим эса ҳаракатларга бойроқ бўлди. Таъкидлашим керакки, рақиблар жуда тартибли ва режали тарзда ҳимояланишди. Ўртада рақиблар ҳимоявий блок ташкил қилишди ва уни ёриб ўтиш жуда қийин бўлди. Гол уриб, ўйинга қайтгандек бўлгандик. Бироқ ўйин охирида бизга нимадир етишмади. Ўйин яхши чиқмаганининг сабаби сифатида ўртада катта танаффус бўлганини келтирсам бўлади. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Хатолар устида ишлар олиб борамиз. Хатоларни илк навбатда ўзимиздан ва мураббийлар штабидан излаймиз.

- Жамоа бугун кутилганидан кўра ёмонроқ ўйнади. Футболчилар айни дамдаги турнир жадвали сабабли шундай ўйин намойиш қилишдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Биринчи бўлимда жамоамизни ҳатто ўзимиз ҳам таний олмай қолдик. Айтганимдек, анча вақт ўйинларда қатнашмаганимиз сабабли биринчи бўлимни мослашиш билан ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса ўзимизга келиб олиб, таймни яхши бошлагандек бўлдик. Умуман олганда турнир жадвалида ўрта ўринда туришимиз ҳам йигитларга катта масъулият юклайди. Нафақат жамоадагиларга, балки, ишчиларга ҳам. Руҳий томонлама пасайиш бўлди дейиш мумкин. Йўқ, ундай эмас. Эндиги вазифа шу ўринни ушлаб қолиш, балки, ундан юқорироққа кўтарилиш. Шу сабабли бизда босим бўлиши ҳам мумкин. Олдинроқ айтганимдек, ўйинлар ўртасидаги катта танаффус. Иккинчи сабаб эса масъулиятнинг пасайгани. Турнир жадвалида юқорилаш деган фикр кимларгадир ҳалақит қилаётган бўлиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам, кичик хатолар катта очколарнинг йўқотилишига сабаб бўлмоқда. 

- Майдон сифати "Сурхон"нинг ўйинларига  таъсир қиляпти деб ўйлайсизми?

- Ҳозирги пайтда майдон сифатидан баҳона қилиб бўлмайди. Рақиблар ҳам биз каби шарт-шароитларда ўйнашди ва уларнинг ишлари яхшироқ кечди. Йўқ, майдоннинг сифати сабаб эмас. Илк сабаби - биз мураббийлар. Биз қаердадир хато қилганмиз. Нималарнидир ўзгартирамиз, тўғрилаймиз ва навбатдаги ўйинда барчаси яхшироқ бўлади. 

- Суперлиганинг якунланишига 7 тур қолди. Агарда жамоа бугун ғалаба қозонганида ОКМКдан ўтиб кетарди. Умуман олганда жамоанинг вазифаси қандай? Кучли тўртлик учун имконият бор.

- Очиғини айтаман, илк навбатда ўзимизни хавфсизлантириш. Яъни, эгаллаб турган ўрнимиздан пастга тушмаслик. Олдинроқ айтганимиздек, иложиси бўлса совринли ўринни эгаллаш. Ҳар бир ўйинда эса рақиб ким бўлишидан қатъи назар ғалаба учун майдонга тушиш. Мақсадлар юқори. Ҳар бир учрашувдан кейин ўзимизга баҳо бериб боряпмиз. Мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам. Йигитлар ҳали ёш. Улар майдонга тушиб, асосий таркибга мослигини кўрсатиш ва исботлаш учун ҳаракат қилишяпти. Бу энг асосийси. 

- Осиё ўйинларига жўнаб кетган "Сурхон" футболчилари Беҳзод Шамсиев ва Шоҳжаҳон Султонмуродовларнинг йўқлиги жамоага панд бердими?

- Улар яхши даражадаги футболчилар. Таркибдаги барча футболчиларнинг даражаси юқори. Шу боисдан кимнидир асосий, кимнидир захира футболчиси сифатида ажратиб бўлмайди. Уларнинг барчаси деярли бир хил, чунки жуда ёш. Бироқ уларнинг ёрдами бизга бугун ҳалақит қилмаган бўларди. Айнан уларнинг йўқлиги сабабли таркибда ўзгаришлар бўлди. Бироқ бугунги натижа учун бу баҳона бўлмайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика