RU

Последние новости

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  33 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

Сергей Арсланов: "Биз Нимелини ёздаёқ бериб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз" Новости

Сергей Арсланов: "Биз Нимелини ёздаёқ бериб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз"

"Сурхон" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 11-тур ўйинидан (1:0) сўнг мезбон жамоа устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Арсланов: "Икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда четлатишлар гувоҳи бўлдик, иккинчи бўлимда эса вазиятга қараб ҳаракат қилдик. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман, улар майдонда борини беришди. Ўйинни рақиб майдонига кўчиришга ҳаракат қилдик, бу қийин бўлди, аммо бир нечта қарши ҳужумлар ташкил қила олдик. 

- Мухлислар учун ўйин зерикарлидек кўринди, сиз баҳс даражасига қандай баҳо берасиз?

- Намангандаги сўнгги учрашувимиз ва бугунги тўқнашувни солиштирадиган бўлсак, ҳа, "Металлург"га қарши учрашувда бошқа тезлик намойиш этилди. Иккала жамоа ҳам очко олишга ҳаракат қилди. Гол ҳақида тўхталадиган бўлсак, гол бу бир жамоанинг омадли ёки омадсиз ҳаракатлари кетма-кетлиги самараси ҳисобланади.

- Бу йил легионер ҳужумчилар ўзини яхши кўрсата олмоқда. Клубларимиз ниҳоят селекцияда яхши ишлашмоқдами?

- Менимча, клубларда легионер танлашда имконият ошди ва улар танлаб-танлаб футболчи олишмоқда. Бундан фақат ютамиз. Биз, клублар, мухлислар.

- Нимели яхши ўйин кўрсатмоқда. Ёзда уни илиб кетишларидан қўрқмайсизми?

- Намангада ҳам шунга ўхшаш саволлар беришганди. Биз ёш футболчиларни етиштириб бериш учун ишлаяпмиз. "Сурхон" бундан хурсанд бўлади.

- Жамоанинг ҳужуми Нимелига боғлиқ бўлиб қолди деб ўйламайсизми? Унинг кетиши ўйин сифатига таъсир қилиши мумкинми?

- Биз Нимелини ёздаёқ бериб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз. Футбол - жамоавий ўйин. Алмаштириб бўлмас ўйинчилар йўқ, бироқ Нимели кетишини кўриб чиқмаяпмиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика