RU

Последние новости

18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  2 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7

Сергей Лушан: "Янги жамоа қурамиз" Новости

Сергей Лушан: "Янги жамоа қурамиз"

"Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар янги бош мураббийи иштирок этди.
"Бир сўз билан қийин бўлди. Ўйин сўнггида гол ўтказиб ғалабасиз қолиш афсусланарли. Янги жамоа қурамиз, янги ўйин услубларини яратамиз. Ҳали ишларимиз жуда кўп", - деб гап бошлади Лушан.

"Биринчи давра охирига қадар яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда бир қатор тажрибали футболчилар бор".

"Симоненко ва Сато Минори олий лиганинг савиясидаги ўйинчилар деб ҳисобламайман. Легионер кучли бўлиши керак. Ҳозирча фақат битта машғулот ўтказдик. Шу боис балки улар ўзларини лойиқ эканликларини намойиш этишлари мумкин. Иш энди бошланди".

"Воҳид Шодиев захирада қолди. У машғулотларда бироз қийналди. Шу боис Бердиев ва Шодиевдан бирини танладим. Аюповнинг ўйинларини кузатиб бораман. Бугун ўз майдонимиздаги илк ўйинда тушди ва гол урди. Ўтган сафар ҳам тўп киритганди".

"Ёзда янги кучли футболчилар сотиб олинади, бу борада раҳбарият менга ваъда берди. Шу билан бирга ёшларимизга ҳам эътибор қаратамиз. Масалан, Аюпов ўзини кўрсата олди".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика