RU

Последние новости

20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  1 20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:1 (матнли трансляция)  24 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  10 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4

Сергей Лушан: "Локомотив"ни тарихий ғалаба билан табриклайман" Новости

Сергей Лушан: "Локомотив"ни тарихий ғалаба билан табриклайман"

Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.
Аввало "Локомотив" жамоасини кубок билан табрикламоқчиман. Ўйин ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсам, учрашув голгача давом этди. Биз энди-энди янги жамоани шакллантирмоқдамиз. Олдимизда ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. "Бунёдкор" академияси асосида кучли ва катта жамоани ташкил этишни режалаштирганмиз. Футбол мактаби учун жуда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилган ва эндиликда бундан самарали фойдаланишимиз керак. Ёшларимизни олдинда порлиқ келажак кутмоқда.

Кўпчилик Ўзбекистоннинг иқлими жуда иссиқ деб нолийди. Бу бўлмаган нарса. Об-ҳавони баҳона қилмай ишлаш керак аслида. Кейинги йили биз ушбу таркиб билан жуда катта муваффақият қозонишимизга шубҳа қилмайман. Ёшларга имконият беришдан қўрқмаслик керак. Баъзи мураббийлар асосан тажрибали футболчилар ишониб, ёшларни ёдларидан чиқариб юборишади. Мени сиёсатим эса уларникидан фарқ қилади. Биз ёшларга ишонамиз деб кўп бонг урамиз. Аммо ишда келганда уларни ёддан чиқариб юбормоқдамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика