RU

Последние новости

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  1 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Сергей Лушан: “Ҳужумчи муаммоси кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ” Новости

Сергей Лушан: “Ҳужумчи муаммоси кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ”

“Персеполис” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.
- Теҳронга таркиб борасида хаддан зиёд муаммолар билан етиб келдик. Ўн нафар футболчимиз ёшлар терма жамоасига чақирилган ва улар жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда. Бир қатор футболчиларимиз жароҳат олишган. Икки нафар ўйинчимиз карточкалар билан боғлиқ муаммолар туфайли ўйинда қатнаша олишмайди. Лекин бу муаммолар бизга баҳона бўлмайди. Мавжуд таркиб билан бор эътиборимизни ўйинга қаратганмиз ва “Персеполис”ни мағлубиятга учратиш учун ҳаракат қиламиз, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Бунёдкор” ортда қолган бешта учрашувда битта гол урди. Ушбу муаммони бартараф этиш нима қилмоқчисиз ва ушбу қора анъанага эртага чек қўя оласизларми?
- Ҳужумчи муаммоси кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Ушбу камчилик ўтган йилдан буён давом этиб келмоқда. Бугунги кунда яхши ҳужумчи сотиб олиш учун каттагина маблағдан воз кечиш керак. Биз юқори савиядаги ҳужумчини ўзимиз тарбияламоқчимиз. Ҳозирги пайтга келиб “Бунёдкор”нинг бош мақсади – асосий таркибнинг 80-90 фоиз футболчисини ўз тарбияланувчилари ҳисобига тўлдиришга қаратилган. Бу борада пойдевор ўрнатилган бўлиб, илк ҳосил ҳам йиға бошланди.

Ёшларни ғолиблик руҳида тарбиялаш учун мана ёнимда ўтирган Акмал Шораҳмедовдек тажрибали футболчиларимизнинг ёрдами катта бўляпти. Умидли ёшларимиз кўп. Яна бир нарса. Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинларимиз ёмон чиқмаяпти. Хоҳиш бор, истак бор, хатто голли вазиятлар ҳам етарли даражада. Фақат улардан унумли фойдаланишда нимадир етишмаяпти. Бошимизни егиб, қўлни силтаб кетадиган инсонлардан эмасмиз. Аксинча ишлашда давом этиб, муаммоларни бартараф этган ҳолда натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика