RU

Последние новости

21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  0 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  3 21:30Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  7 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  14 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  22 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  7 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   92 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0

Сергей Ковшов: “Тайёргарлик кўнгилдагидек кечмоқда” Новости

Сергей Ковшов: “Тайёргарлик кўнгилдагидек кечмоқда”

“Нефтчи” жамоаси ўринбосарлари кичик таътилни якунлаб, яна тайёргарликка киришишди.
Кеча Сергей Ковшов футболчиларни клуб қароргоҳида тўплади. Фурсатдан фойдаланиб,  билан қисқача суҳбатлашдик.

- Иккинчи даврага тайёргарлик кўнгилдагидек давом этмоқда. Хабарингиз бор тайёргарликнинг биринчи қисмини Водилдаги қароргоҳимизда ўтказгандик. Бу йиғин давомида назорат учрашувлари ташкил этилди. Жумладан, биринчи лига вакилли “Қўқон – 1912” жамоасини 3:1 ҳисобида доғда қолдирдик. Кейин 22 июль куни футболчилар Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишди ва у ерда “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Мазкур баҳсда шогирдларимиз 4:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. 23 июлдан футболчиларга қисқа таътил берилди. Бугундан (26 июль) тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришдик.

- Кейинги режалар қандай?


- 28 июль куни “Андижон” билан меҳмонда ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 31 июль куни эса “Нефтчи-3” жамоасига қарши назорат ўйини бўлиб ўтади.

- Ўринбосарлар сафига янги ўйинчилар келиб қўйишлдими? Хусусан, йиғинларда иштирок этган футболчилар тақдири нима бўлди?


- Янги ўйинчилардан биргина Музаффар Музаффаровни айтиш мумкин. Бу футболчи илгари “Пахтакор”да ўйнарди. Давлатбек Ёрбековнинг трансфери борасида келишувга эриша олмадик. Оятилло Муҳиддинов борасида ҳам шундай дейиш мумкин.

- Ўринбосарлар олдига қандай вазифа қўйилган?


- “Нефтчи” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоа. Шундай экан биз  совриндорлар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламиз.

А. Деҳқонов суҳбатлашди
“Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика