RU

Последние новости

19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  1 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   10 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0

Сербияда ўйнаган футболчи “Навбаҳор”да кўрикдан ўтади Новости

Сербияда ўйнаган футболчи “Навбаҳор”да кўрикдан ўтади

Бугун бошланадиган "Навбаҳор"нинг машғулотида бир қатор янги футболчилар ҳам иштирок этишади.

Бир неча кун олдин иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказишга розилик билдирган Аббос Махсталиев ва Дониёр Усмоновлардан ташқари яна икки нафар футболчи ҳам жамоамиз сафида шуғулланишади. Жорий йилги мавсум биринчи даврасини “Олмалиқ” жамоасида ўтказган Мурод Ражабов (07.07.1995) ва биринчи лига жамоаси “Локомотив БФК” аъзоси Сардор Расулов (05.09.89)лар шулар жумласидандир. Ражабов биринчи давра давомида асосий таркибда майдонга тушмаган. Мурод ўтган мавсумда бир муддат Сербияда ҳам фаолият олиб борганлигини қўшимча қилиш жоиз. Футболчи Дарко Станоевич тўп сурган “Нови Пазар” клуби шарафини ҳимоя қилганди.

Расулов 2016 йилги мавсум биринчи ярмини “Шўртан”да ўтказгач Бекободнинг “Металлург” клубига кўчиб ўтганди. Умумий ҳисобда Сардор 2016 йили олий лигада 10 та учрашувда иштирок этган. Жорий йилги мавсум бошида эса биринчи лига вакили Тошкентнинг “Локомотив БФК” жамоаси сафида рўйхатдан ўтганди. Ҳар икки футболчи жамоамизда кўрикдан ўтишади. Агарда машғулотлар давомида улар ўзларини кўрсата олишса “Навбаҳор” аъзосига айланишлари мумкин.




Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика