RU

Последние новости

11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  5 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3

Сенсацион интервью — Лучано Моджи Новости

Сенсацион интервью — Лучано Моджи

Кальчополи иши туфайли футболдан бутун умрга четлатилган "Ювентус"нинг собиқ бош директори Лучано Моджи "Corriere dello Sport" нашрига катта интервью берди ва кўплаб сирларни ошкор қилди.


- Яқиндагина 81 ёшни қаршиладингиз, аммо кўринишингиз ажойиб...
- Ўзимни доимо керакли формада ушлаб туришга ҳаракат қиламан. Югуриш йўлакчаси, велосипед, тренажёрда доимо шуғулланиб тураман. Бу ёшда энг муҳими, таслим бўлмаслик.

- Ва сиз таслим бўлмаяпсиз.
- Мен бунга йўл қўя олмайман. Агарда таслим бўлсам, унда ҳеч нарсага эриша олмайман.

- Айтганча, сиз журналист сифатида ҳам фаолият бошладингиз. Энди сизга ҳамкасб дея мурожаат қилса ҳам бўлади...
- Футбол ҳаётимнинг бир бўлаги сифатида қоляпти. Баъзан бўлган ва бўлаётган ишлар туфайли футболдан безиб қоламан. Аммо, барибир футболдан узоқ туролмайман. Чунки кўплаб функционерлар, раҳбарлар маслаҳат, йўл-йўриқ кўрсатишимни сўрашади. Уларни эшитишга тўғри келади. Имкон борича ўз маслаҳатимни бериб, уларга ёрдам қўлини чўзаман. Ҳозирги кунда аввалгидан ҳам ишларим кўпроқ, десам адашмайман.

- Сизга ким қўнғироқ қилади?
- Дўстларим. Футболда танишлар ва дўстларим жуда кўп. "Ювентус"га ҳозир ҳам жуда яқинман. Аньелли билан суҳбатлашамиз, қўнғироқ қилади, маслаҳат сўрайди. Андреа Аньелли жуда ақлли инсон. Болалигида Андреа доимо мени олдимда юрарди. Балки ўшандаёқ кўп нарсани ўрганган. Андреа "Ювентус" қўлга киритган барча 36 скудетто майдонда ютилганини жуда яхши билади. Ҳеч ким ва ҳеч қачон "Ювентус"нинг ғалаба қозонишида ёрдам бермаган.

- Роналду. Бу сизнинг таклифингиз бўлганми?
- Йўқ, бу "Fiat"нинг хизмати. Айтганча, ўз вақтида Роналдуни деярли "Ювентус"га олиб келгандим. Ўшанда Рони 18 ёшда эди. Мен уни "Спортинг" сафида кўрганман ва эртаси куни клуб билан трансфер бўйича боғланганмиз. Таклиф қуйидагича бўлган: 5 миллиард лира ва қўшимча сифатида Марсело Салас. Чилилик ҳужумчини 1 миллиард лира ҳисоблагандик. Лекин ҳаммасини Саласни "Ривер Плейт"ни танлагани барбод қилганди. "Юве" эса ўшанда молиявий қийин аҳволда бўлгани учун "Спортинг"га ортиқча пул беролмасдик. Клуб ғазнасида сариқ чақа ҳам йўқ эди. Кейинчалик Роналдуга "Манчестер Юнайтед" қизиқиб қолди ва трансфер амалга ошганди.

- Бугунчи? Агарда сиз рулда бўлганингизда 33 ёшли Роналдуни сотиб олган бўлармидингиз?
- Ҳозирги молиявий ҳолатдан келиб чиқсак, йўқ. Мен ҳеч қачон 33 ёшли футболчи учун бу каби ҳаражатга қўл урмаган бўлардим. Шунингдек, бир мавсумда камида 20та гол урадиган ҳужумчини сотиб юборишдан ҳам ҳечам хурсанд бўлмасдим.

- Бу Моджи методими?
- Агарда мен бўлганимда, аввалига Игуаинни қимматроққа сотардим ва кейинчалик Роналдуни трансферини эълон қилардим. Зиданнинг "Реал"га қандай ўтгани тафсилотлари ҳақида билишни истайсизми? Дўстим Флорентино Перес бир куни сим қоқди ва шундай деди: "Мен "Реал" президенти бўламан ва Зиданни Мадридга олиб келаман. Мен шуни истадимми, демак бу ишни қилиш қўлимдан келади". Мен эса унга: "Майли, бу трансфер борасида ишлашни бошлашингга рухсат бераман. Аммо, ҳозирча уни сотаманми ёки йўқ аниқ бир нарса демайман".

- Натижада Зидан барибир "Реал"га кетди...
- Ҳа, Перес "Реал" президенти бўлаётганидан хабар топгач мен Краньонига йўл олиб, Недведни сотиб олдим. Кейин Пармага бориб Буффон ва Тьюрамни харид қилдим. Бу трансферлар амалга ошаётган паллада ҳеч ким Зидан ҳақидаги хабарларни билмасди. Агарда Зидан борасидаги гап-сўзлардан хабар топишганида, унда  мен сотиб олган Недвед, Тьюрам ёки Буффоннинг нархлари осмон бўлиб кетарди. Трансферларни амалга оширгач Зиданни 150 миллиард эвазига "Реал"га сотдим. Унгача эса Тьюрам, Буффон ва Недведни умумий 145 миллиард лирага олгандим. Қолган 5 миллиард эса клуб ғазнасида қолди.

- Буффон эса 100 миллиард лирага сотиб олинганди.
- Буффон учун биз 50 миллиард лира тўладик ва Баккини бердик. Баккини эса 45 миллиард лирага баҳоланганди. Хўш, айтингчи, Буффон қанчалик омадли трансфер бўлди? Оқладими? Буффон ва Баккининг келажаклари қандай бўлганини тасаввур қилинг.



- Зиданни "Юве"га келиши сизнинг хизматингиз бўлганми?
- Биз "Бордо" - "Милан" учрашувини кузатгани боргандик. Шундан сўнг биз 5 миллиард лирага Зиданни "Бордо"дан харид қилдик. "Милан" эса Дюгарини 18 миллиард эвазига қўлга киритди.

- Роналду "Ювентус"да ҳам "Реал"да ўйнагани каби ўйнаб кетадими?
- Бу ерда қийинроқ бўлади. А Серияда футболчини яхшироқ қўриқлашади. Бир ҳимоячи сени қўриқлаб, ёпса, қолганлар сен томон келадиган тўп йўлларини бекитиб қўяди. "Юве" Игуаинни олганида, мен Гонсалони жамоага ўйнашга ўргатиш кераклигини айтгандим. Энди эса ҳаммаси аксинча. Роналдудан максимал фойдаланмоқчи бўлинса, унда жамоани Криштиануга ўйнатишни ўргатиш керак.

- "Ювентус" Роналду брендининг соясида қолмоқда. Кўпчилик "Ювентус"га қарши эмас, Роналду билан ўйинга тараддуд кўрмоқда...
- Тўғри, бу фикрга қўшиламан. Роналду жамоага эмас, балки "Реал" Роналдуга ўйнаяпти деб Перес менга айтганди. Испанияда ўйнаганида эътибор берганмисиз, агарда Роналду гол урса жамоадошларидан ҳеч ким голни нишонламайди. Ла Лигада "Реал"нинг рақиблари Роналдуни ёпса бўлгани, ортиқча муаммо бўлмасди.

- Ҳозир "Ювентус" атрофида эйфория кезиб юрибди.
- Эйфория жуда хавфли. Мен Аллегрига бу каби нарсаларга ортиқча эътибор бериб юбормасликни, вазиятни юмшатишни айтганман. Андреа менга қулоқ солади.

- Сиз Бонуччини жамоага қайтарган бўлармидингиз?
- Йўқ. Ўрнига Кальдарани бериб юборишлик - аҳмоқгарчиликдан ўзгаси эмас. Игуаинни йўқотиш натижасида "Юве" компенсация сифатида Бонуччини қайтаргандек туюлди.

- Скудетто масаласида қандай фикрдасиз?
- "Интер" яхши трансфер компаниясини амалга оширди. Спаллетти билан яқин таниш эмасман, аммо у яхши жамоага эга. Наингголан фонида жамоа яхшигина кучайди.

- Қолганларчи?
- "Рома" етакчиларни йўқотди ва келажак учун умид берадиган трансферларга қўл урди. "Наполи" аниқ совриндорлар қаторида бўлади. Лекин улар скудеттони қўлга киритишларига ишонмайман.

- Наҳотки Анчелоттининг келиши бунинг учун етарли эмас?
- Карло ажойиб мураббий. Бу муҳокама талаб қилмайдиган масала. Лекин бу чемпионлик учун камлик қилади.

- Ўз вақтида сиз ҳам Анчелоттини "Ювентус"га олиб келгансиз.
- Ўшанда Анчелоттида етарлича тажриба йўқ эди. Лекин, шунга қарамай Карло биз билан иккита яхши мавсумни ўтказган. Иккита чемпионликни бой берганимизга асосий сабаб - Коллина ва Перуджа, кейин эса Римда Наката туфайли чемпионликдан қуруқ қолгандик.

- Факт шуки, унинг ўрнига Липпини таклиф қилгансиз.
- Аслида бу Карло Анчелоттининг омади. Ўшанда Анчелотти фаолиятида бурилиш ясалган. Аслида Карло "Парма"дан тўғри Туркия клубига кетмоқчи бўлган. Мен ўшанда уни Туринга олиб келгандим. Липпи келгач эса Берлускони менга қўнғироқ қилди ва Анчелотти ҳақида сўради. Мен эса Карло ҳақида яхши фикрдалигимни айтдим. Шунда Сильвио менга Анчелоттига сим қоқиб, Миланга таклиф этганини айтиб қўйишимни сўради. "Милан"дан бошлаб эса Анчелотти доимо энг яхши жамоаларни бошқарди.

- Анчелотти "Юве"да ишлаган даврда мухлислар уни "чўчқа" деб аташган. Аммо клуб директорлари кенгашидан ҳеч ким уни ҳимоя қилмаганди.
- Мен ўшанда ишқибозлар билан гаплашганман. "Анчелоттини чўчқа деяпсизларми? Унда севимли жамоаларингизни чўчқа бошқаришда давом этаверади, чунки Карло қолади", дегандим. Аммо кейинчалик қатор мағлубиятлардан сўнг Анчелотти истеъфога чиққанди.

- "Лацио" раҳбари Лотитонинг Симоне Инзаги манзили томон айтган гапларини эшитдингизми?
- Агарда у буни бутун жамоани олдида қиладиган бўлса, бу муаммо келтириб чиқаради. Лотито бу ишни ўзаро кўришганда ёки алоҳида суҳбатда амалга оширса, балки бу фойда бериши мумкин. Лотито табиатдан шундай инсон. Лотито доим вазиятга ўзгача ёндошади. Аммо унутмаслик керак, Лотито айнан "Лацио"ни қутқариб, элитада сақлаб қолган. Биласизми, мен Лотито билан қандай кўришганман?

- Йўқ.
- Римга сафарим чоғида Лотито Медзароманинг қизига уйланаётганди. Лотито мени манзилим томон ҳам кўплаб илмоқли гапларни йўллаган. Масалан қайнотасига: "Рухсат беринг, Моджини футболдан ирғитиб юбораман", деган.

- Демак сиз ўшанда унга етарлича баҳо бермагансиз.
- "Лацио"нинг бўлажак президенти сифатида Лотито менга шундай деган: "Кўрдингми?". Мен эса: "Эшит, бир куни улар сени орқанга тепиб юборишади, кўрасан", деганман. Кейин эса ҳаммаси аксинча бўлди. Лотито вазиятдан силлиқ чиқиб кетиб, ўз ишини бажарди. Айнан шу ишлари эвазига ҳозирги даражага эришди.

- Мураббийлар орасидан сизга ўхшаганини кўрсата оласизми?
- Биргина Бигонни айтишим мумкин. Биз Бигон билан Неаполда чемпионликни қўлга киритганмиз. Кейин эса у билан ҳеч нарсани ютолмадик. Бигон яхши инсон.

- Сиз футболчиларга ҳайфсан берганмисиз?
- Зебина билан бўлган воқеани эслайман. Зебина 4 ой жароҳатини даволаш билан банд бўлаётганида мендан шартномани узайтириш ва маошини кўтаришни сўраганди. Ўшанда Зебина жамоа бош мураббийи Капелло билан ҳам аксига олиб жуда аҳлоқсиз суҳбатлашарди. Ўшанда маошини кўтаришни сўраб келган Зебинани мени хонамдан қочиб чиқиб кетиб, зинадан қандай югуриб тушганини кўрганингиздами...

- Катта можарога ҳам 12 йил тўлди. Якунда эса Таньентополи сиёсатга ҳеч қандай ёрдам бермади, Кальчополини эса футболга бир тийинлик фойдаси тегмади.
- Бундан 10 йил аввал Жираудо менга: "Сен бизларни йўқотдинг. Энди эса биздан кейин қандай безорилар келишини кўрасан", деганди. У ҳақ бўлган экан. Янги келганлар Федерация ёки лигага президент сайлашни ҳам эплай олишмади.

- "Сен жуда яхшисан", деб биринчи бўлиб ким сизга айтган?
- Итало Аллоди. Аллоди менга футбол тизимида ишлашни ўргатган инсон. Айнан у мени "Ювентус"га олган ва қолганларни ҳайдаб юборган. Мен эса ўшанда нима қилишни билардим. Каузио, Паоло Росси, Тарделли, Жентиле ва Ширеа - буларни ҳаммасини мен кашф қилганман.

- Аллодини барибир ҳакамни сотиб олганликда айбдор қилишди.
- У ўз ишини биладиган ва ҳурмати баланд инсон эди. Кейинчалик уни айбсизлиги исботланди, оқланди. Аммо Аллоди бу вақт ичида соғлиғидан айрилди.

- Замонавий футболда кимни Аллодига қиёслаган бўлардингиз?
- Замонавий футболда Аллоди каби функционер йўқ. Ўз вақтида Кьерпало Марино Аллоди услубига яқин ишлаган. Аммо маълум вақтдан сўнг ишни эплолмаган.

- Маротта ҳақида унутиб қўйдингиз...
- Ҳа, у жуда яхши раҳбар, бошқарувчи. Лекин уни кўп ҳолларда Паратичи тўлдириб туради.


Давоми бор...

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика