"Селтик" - ПСЖ. Бош мураббийлар қандай фикрда?
12 сен 2017 19:36
Новости
"Селтик" - ПСЖ. Бош мураббийлар қандай фикрда?
"Селтик" мураббийи, Брендан Роджерс:
"Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз хотиржамликни сақлашимиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилишимиз керак. Қарши ҳужумда ўйнашимизга тўғри келиши мумкун, лекин бу бизнинг ғалаба қозониш мақсадимизни ўзгартирмайди. Бу мавсум биз Чемпионлар лигасига олдинги йилдан фарқли яхши тайёргарлик кўрдик шунинг учун ҳар қандай рақиб билан курашишга тайёрмиз"
ПСЖ мураббийи, Унаи Эмери:
"Биз группада биринчи бўлишни хоҳлаймиз ва бунга кучимиз етади. "Бавария" жуда кучли. Улар билан биз гуруҳ фаворитимиз. Лекин, сюрприз тайёрлаши мумкин бўлган яна икки жамоа бор. "Селтик" ўз уйида жуда хавфли. Бу клуб бой тарихга эга. "Андерлех"тни биз жуда ҳурмат қиламиз. Ҳамма жамоага ҳурмат сақлаган ҳолда биз биринчи бўлишимиз лозим".
Комментарии