Security Group: "Барселона" Ди Марияни сотиб олди!
23 авг 2017 12:23
Новости
Security Group: "Барселона" Ди Марияни сотиб олди!
Бугун тонгда "Барселона"нинг "Твиттер"даги расмий саҳифаси клуб ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияни харид қилганини эълон қилди.
Ушбу янгилик кўпчиликни шошириб қўйди. 2 дақиқа ўтиб Каталония клуби "Твиттери"да яна янгилик эълон қилинди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди.
"Салом "Барселона" клуби. Бу бизнинг (Security Group) ишимиз. Илтимос, биз билан боғланинг. Бузиб кирганимиз учун узр сўраймиз".
Маълум бўлишича, "Security Group" хакерлари "Барселона" "Твиттери"ни бузишган ва унда Анхель Ди Мария трансфери ҳақида эълон қилишди. Яна бир неча дақиқа ўтиб "Барселона" аккаунтида #FCBHack хэштегини трендга чиқариш ҳақида хабар эълон қилинди. Шундай қилиб, Анхель Ди Мариянинг "Барселона"га ўтиши ёлғон бўлиб чиқди.
Комментарии