С.Черчесов: “Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик ва...”
13 июн 2021 08:59
Новости
С.Черчесов: “Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик ва...”
-Натижа ҳаммасини айтиб турибди. Ортиқча гап сўзга ҳожат йўқ. Ўйинни режа қилганимиздек бошладик. Илк голни йўқ жойдан ўтказвордик ва бу ҳолат менга умуман ёқмади. Ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо яна ва яна гол ўтказдик.
Иккинчи бўлимда ўйин тизимини ўзгартирдик, тартиблироқ ўйнай бошладик, аммо вазиятларни ярата олмадик. Белгияликлар барча “зона”ларни ажойиб тарзда ёпиб қўйишди ва бизга ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон беришмади.
-Кейинги учрашувда Финляндия устидан ғалабага эришилса, вазиятни ўнглаш имкони бўладими? Жамоа қандайдир босим остида эмасми?
-Йўқ, биз йирик мусобақада қатнашаяпмиз. Илк учрашувни режадагидек ўйнай олмадик. Яхши натижа ва яхши ўйин кўрсатмоқчи эдик. Финнларга қарши баҳс кўп нарсаларга ойдинлик киритиб беради. Турнир бир учрашув билан якунига темайди. Финларни мағлуб этиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии