RU

Последние новости

00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  1 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  1 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  1 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  7 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  14 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  5 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  11 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  4 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  1

"Sayyod.com" хайрия тадбирида 17 миллион сўм йиғди! Новости

"Sayyod.com" хайрия тадбирида 17 миллион сўм йиғди!

2 август, жума куни "Sayyod.com" сайти томонидан ўтказиб келинадиган хайрия тадбирида сайтимиз ўқувчиларини ҳам қатнашишга чорлаган эдик.
Оз бўлса-да, ўқувчиларимиз мазкур савобли ишда иштирок этдилар. Сардор Комилов бошчилигидаги "Sayyod.com" эса шу куни ўзи учун фантастик даражадаги маблағни йиғиб, беморларнинг соғлиғи йўлида муҳим роль ўйнайдиган 17.695.000 сўм қийматига эга қимматбаҳо дори-дармонларни харид қилди.


  • "Сайтга ташриф буюрувчилар ва ўқувчиларимдан шу бугун янада фахрландим! Сайтимиз аудиторияси мен ўйлагандан ҳам олийжаноб, меҳрибон ва энг аъло инсонлардан иборат экан! Бугунги кунда сайт орқали хайрия учун бир кунда шунча пул йиғиш фантастика! Билмадим, бошқа тв, радио ва газеталар орқали қандай акциялар ва натижаларга эришишадиғку, лекин шу сайт орқали бундай натижалар мен учун мўъжиза! Чин дилдан ҲУРМАТ ваТАШАККУР!", - дейди Сардор Комилов ўз сайтида.


Хабарингиз бор, "Sayyod.com" сайти шоу-бизнес оламида фаолият юритиб келаётган машҳурлар билан мунтазам алоқаларни йўлга қўйган. Хайрия тадбирларида уларнинг ҳам ҳиссалари катта. Айниқса, санъат олами вакилларининг фан клуб вакиллари хайрия тадбирларидан тортиб, қон топшириш акцияларигача мунтазам иштирок этиб келадилар.

Шундай экан, нима учун биз ҳам шу тадбирда иштирок этмайлик? Бундан буён сайтимиз ўқувчиларининг розилигини инобатга олган ҳолда биз ҳам энди ҳар ойнинг биринчи жумасида мазкур тадбирда қатнашамиз. Менимча, олий лига жамоаларининг ишқибозлари ғоямизни қўллаб-қувватлайдилар ва муҳтожларга ўз ҳимматларидан келиб чиқиб, хайрия ишларида иштирок этадилар.

Кейинги тадбирларда машҳур футболчиларимиз ҳам иштирок этишни мақсад қилдилар. Акция давомида турли хил қизиқарли ўйинлар ташкил қилиб, бемор ва иштирокчиларнинг кайфиятларини кўтара оламиз деган умиддамиз.

Кейинги акция 6 сентябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Омманда Иордания терма жамоасига қарши муҳим учрашувда майдонга тушади. Шу куни терма жамоамизга омад тилаган ҳолда хайрия акцияда иштирок этсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

18 август куни FIFA.uz сайти иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Мазкур тадбир давомида ўзимиз учун хайрия акцияни кичик қисмини ташкил қиламиз ва тушган пулларнинг барини, тийин-тийинигача 6 сентябрь куни "Sayyod.com" сайтига топширишни ният қилдик. Бу тадбирда Одил Аҳмедов бошчилигидаги МТЖ юлдузлари иштирок этишни режа қилдилар. Виртуал футболимизнинг энг яхши футболчилари деб топилган ўйинчилар эса ғолиб ва совриндорларга совғаларни топширадилар.

Шу ўринда ўз лойиҳаларида иштирок этиш имконини берганлиги учун "Sayyod.com" сайти раҳбари Сардор Комиловга сайтимиз ижодий гуруҳи ва ўқувчилари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!


П.С: Бу мақолани ёзишдан мақсад қилган хайрия ишни мақтаниш эмас. Аксинча, кейинги тадбирлар учун иштирокчилар сонини ошириб, беморларнинг жонига оро кириш.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика