Сауль: "Испания катталар терма жамоаси - бу умуман бошқа дунё"
30 июн 2017 18:45
Новости
Сауль: "Испания катталар терма жамоаси - бу умуман бошқа дунё"
Бу ҳақда футболчи Германия U21га қарши бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати финал учрашувидан олдий айтди.
"Бу босқичда мақсад битта - ғалаба. Уни бутун жамоа билан нишонламоқчимиз, чунки саралаш босқичи оғир ўтган. Саралаш баҳсларининг бир нечтасида мағлуб бўла олмас эдик. Турнирда эса бор йўғи 2 та тўп ўтказиб юбордик. Биринчи рақиб адашиб гол урди, иккинчиси эса рикошетдан урилди, шу сабабли омадимиз келмади дейиш мумкин.
Ҳозир сўнгги маротаба терма жамоа либосини кийишимизни билиб турибмиз. Камида ёшлар даражасида. Катталар терма жамоаси - умуман бошқа дунё эканлигини биламиз. Бу бизнинг сўнгги турниримиз эканлигини биламиз. Шу сабабли биргаликда ўтказган вақтдан роҳатланяпмиз.
Икки жамоа ҳам кучли. Хатто ўйинимиз ҳам ўхшаш. Ўз футболимизни намойиш этиб, тер тўкиб меҳнат қилишимиз лозим. Бир-биримизга ишлаётганимизда жамоамиз кучаяди - ҳар қандай рақиб ўйинига кўникиб кета оламиз. Рақиб ҳимояда ўтирган пайт комбинациялар уюштира оламиз. Ҳимояда ўйнайдиган пайтда қарши ҳужумга ўтадиган тезкор футболчиларимиз мавжуд.
Буни жуда яхши уддалаймиз. Немислар биз каби ўйнашини ҳисобга олсак, ҳимоядан ўйнаб, улар билан қарши ҳужумда ўйнаганимиз маъқулроқ" - дейди Сауль.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии