RU

Последние новости

18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1

Саудия тўрт йил деганда ўзига келди, бизга қанча вақт керак бўлади? Новости

Саудия тўрт йил деганда ўзига келди, бизга қанча вақт керак бўлади?

Кечаги ўйин барчанинг дилини хира қилгани бор гап.

Ўз майдонида ютишимиз керак бўлган ўйинни юта олмадик. Биз тарихдаги энг кучсиз Жанубий Корея билан дуранг ўйнадик. Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз учун авваламбор ўзимиз айбдормиз. Сурияга қойил қолиш керак, 90+3-дақиқада ҳисобни тенглаштириб плей-оффга йўл олди. Биз эса тўртинчи ўринга тушиб кетдик.

Кечаги баҳсда натижадан ҳам кўра ўйиннинг йўқлиги асабга ўйнади. Ўйлаб қарасак, бирорта тузукроқ хавфли ҳужум уюштира олмабмиз. Ҳужум бўлмагандан кейин гол бўлмайди, гол бўлмагандан кейин вазифа ҳам бажарилмайди. Вазифа бажарилмаган жойда мухлислар жунбушга келади, одамларда норозилик аломати пайдо бўлади.

Бу ҳол энди то терма жамоамизга янги мураббий келиб, янги ўйинлар бошланмагунча давом этаверади. Катта эҳтимол билан 12 сентябрдан кейин Ўзбекистон терма жамоасида янги мураббий ишлай бошлайди. Биз хоҳлардикки, шундай бўлган тақдирда ҳозирги штабдан ҳеч ким қолмасин. Умуман янги штаб тузилсин ва янги футболчилар таклиф этилсин.

Кеча ўйиндан чиқиб уйга борганимда Саудия Арабистони - Эрон баҳсининг иккинчи тайми давом этаётган экан. Ҳисоб 1:0, олдинда мезбонлар. Саудияликларни бу ўйинда исталган ҳисобдаги ғалаба қониқтирарди. Якунда 1:0 ҳисоби ўйин охиригача сақланиб қолди ва ҳамюртимиз Валентин Коваленко бошқарган беллашувда Саудия Арабистони жаҳон чемпионатига йўл олди. 

Мана ҳал қилувчи баҳсда қандай ўйнаш керак? Саудия ўзига керакли натижани кимсан Япония билан ўйинда ҳам қўлга кирита олди. Ваҳоланки, бу жамоа тўрт йил олдин ҳатто иккинчи саралаш гуруҳидан ўта олмаганди. Аввалги мундиал саралаш босқичида саудияликлар гуруҳда учинчи ўринни олиб Австралия билан Уммонни ўтказиб юборишганди.

Ўшанда терма жамоа ва бош мураббий кескин танқид қилиниб, кейинчалик мамлакат федерацияси голландиялик мураббий Берт ван Марвейкни таклиф қилди. Бу ўзгариш Саудия Арабистони 2015 йилги Осиё Кубогида гуруҳдан чиқа олмаганидан сўнг ёзда юз берди. Ўша Осиё чемпионатида биз уларни 3:1 ҳисобида мағлуб этганимиз кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

ЖЧ-2014 саралаш босқичи ва Осиё Кубоги-2015даги муваффақиятсизликдлан сўнг Саудия футболида туб ислоҳотлар бошланди. Терма жамоани бир авлод тарк этиб, ўрнига бошқа авлод келди. Ёшлар тўрт йил давомида ўсиб, мана энди қарабсизки жаҳон чемпионатига чиқишди. Ваҳоланки, бунгача Саудия кетма-кет иккита жаҳон чемпионатини (2010/2014) ўтказиб юборганди. 

Терма жамоада олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли мана Саудия Арабистони ҳозир қаерда. Кўпчилик гуруҳдан Япония билан Австралия тўғридан-тўғри чиқади деб турган пайтда Саудия улоқдан бирини илиб кетди. Хулоса шуки, уч-тўрт йил олдин натижа кўрсатиш бобида биздан паст бўлган жамоа ишга тўғри ёндошув туфайли ўз мақсадига эришди ва Осиёнинг энг кучли жамоалари сафига қайтди. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика