RU

Последние новости

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Саудия Арабистонида эринчоқлиги ва бефарқлиги учун Бенземадан норозилар. Унинг мамлакатдан рухсатсиз чиқиб кетишганини айтишмоқда (мутолаа учун) Новости

Саудия Арабистонида эринчоқлиги ва бефарқлиги учун Бенземадан норозилар. Унинг мамлакатдан рухсатсиз чиқиб кетишганини айтишмоқда (мутолаа учун)

Танқидлар сабаб ижтимоий тармоғини ўчириб ташлади.

Карим Бензема атрофида гарчи Саудия Арабистонига борганига атиги ярим йил бўлган бўлса-да, у ердан кетиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Вазият айниқса сўнгги кунларда кескинлашди.


Каримни ўзини ишга юз фоиз бермаётгани учун танқид қилишмоқда. У инстаграмини ўчириб ташлади ва мамлакатдан кетганга ўхшайди

"Ал Иттиҳод" 26 декабрда Криштиану Роналду ўйнаётган "Ал Наср"дан 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Унда португалиялик (пенальтилардан) ва Садио Мане дубль қайд этишди, Бензема эса фақатгина ассист билан кифояланди.

Ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда ҳужумчига танқидлар ёғдирилди: уни умидларни оқламаганида айблашди. Француз буларни эшитиш ва ўқишни хоҳламади, шунчаки 76 миллион обуначига эга инстаграм саҳифасини ўчириб ташлади.



Твиттердан ҳали ҳеч нарсани ўчириб ташлагани йўқ, аммо у ердаги сўнгги пост 5 декабрда қўйилган – у шунчаки ушбу иловага кирмаётган бўлиши мумкин.

Мухлисларни ҳаттоки 24та ўйиндаги 15+6 ҳам ишонтиролмаяпти – уни ўзини ишга юз фоиз бермасликда айблашмоқда. Ҳаттоки унга аламли тахаллус ҳам қўйиб олишди – Ben Hazima ("мағлубиятнинг ўғли").

Мамлакатнинг энг таниқли журналистларидан бири Валид Ал Фараж "Ал Наср"дан учралган мағлубиятдан сўнг ҳужумчига "ҳужум қилди": "Мухлислар ва Бензема ўртасидаги масофа кундан-кунга ўсмоқда. У ҳеч бир ўйинда фарқни юзага келтирмади ва умуман ҳаракат ҳам қилмади. У ҳудди оммага "Мен бу ерда шунчаки дам оляпман" дегандек гап қиляпти. Роналду келганда ўйнашни хоҳлашини кўрсатди, Бензема эса ҳеч нарса қилмаяпти, ҳудди жамоа унга ёқмагандек. У ўзини қулай ҳис қилмаяпти, бунинг сабабларини билмайман".

Сўнгги мағлубият ҳаммасини бузиб юборганга ўхшайди: Al-Riyadiya'нинг маълумотига кўра, француз Жиддани тарк этган ва бир нечта машғулотларни ўтказиб юборган. Мураббий Марсело Гальярдо вазиятни изоҳламаган.



Al-Riyadiya'да тафсилотлар кўпроқ: уларнинг манбасига кўра, Бензема сабабсиз кетиб қолган ва ҳаттоки унинг клуб ихтиёрига қайтиш ёки қайтмаслиги номаълум. Испаниянинг Marca нашри Каримнинг атрофидаги инсонлар орқали сабабни баён қилган: "Ал Иттиҳод" оёғидаги жароҳат сабаб унга учиб кетишга рухсат берган.

Бензема бир ярим ой олдин бу ерда бахтли эканлигини тан олганди:

"Бу ерда бўлишдан, спортни севадиган инсонлар орасида бўлишдан жуда ҳам бахтлиман. Мен Саудия Арабистони Қироллигига шунчаки футбол ўйнаш учун эмас, балки улкан даражадаги спорт лойиҳаси учун келдим. Мамлакатга келганимда "Ал Иттиҳод" мухлисларининг кўрсатган севгиси ва самимий кутиб олиши жуда ҳайрон қолдирди. Улар нафақат меҳрибон, балки ҳиссиётларга тўла, улар бизни иштиёқ билан илҳомлантиришади, биз футболчилар эса уларни хурсанд қилиш учун барчасини қиламиз. Саудия Арабистони – менинг иккинчи ватаним ва бу ердаги инсонлар ажойиб, улар футболни севишади ва завқга тўлалар".

Ҳужумчи "Ал Таи"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак эди (қайдномага кирмади), аммо ўйинни кўчиришди: "Ал Иттиҳод" Хаилга ёмон об-ҳаво сабаб учиб кета олмади. Янги сана – 2024 йилнинг 7 феврали.


Бу Бенземанинг Саудия Арабистонидаги биринчи можароси эмас. Бунга қадар Нуну билан жанжаллашган ва мураббийни олиб ташлашган

"Ал Иттиҳод" 2023 йилнинг ноябрида Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқарди, бунга асосий сабаблардан бири ҳозиргидек Карим билан бўлган келишмовчилик. Ўшанда форвардни эринчоқликда ва жамоа ўйинига тушиб кетишдаги қийинчиликда айблашган.



Нуну ва Бензема ўртасидаги оғир муносабатлар ҳақидаги миш-мишлар август ойи охиридаёқ тарқаб кетганди: ўшанда Саудиянинг Asharq Al-Awsat нашри шундай ёзганди: португалиялик мураббий раҳбариятга Карим унинг тактик услубига мос тушмаслигини хабар қилганди. Маълум бўлишича, Нуну бошидан форвард билан шартнома имзолашни сўрамаган.

Бенземанинг ҳам жаҳли чиқди – у дарҳол "Ал Иттиҳод" сардори бўлишни режалаштирганди, аммо Нуну бунга қаршилик кўрсатган. Форвард ўзини ноқулай ҳис қилган, у мураббий ўзини нопрофессионал тутмоқда деб ҳисоблаган. Ўйинчи мураббий четлатилишидан бир неча ҳафта олдин "Ал Иттиҳод" раҳбариятига Нуну бош мураббийлик курсисида "ташкилий жараёнга ҳалақит бермоқда" деган.

Мураббий миш-мишларни рад этган: "Битта нарсага ойдинлик киритмоқчиман. Матбуотда менинг Карим билан муносабатларимни унчалик яхшимас деб ўқидим. Мени билганлар бу буткул ёлғонлигини тушунишади". Аммо, ноябрда буларнинг барчаси тасдиқланди.


Сўнгги томчи Осиё ЧЛ доирасида Ироқнинг "Ал Қува" жамоасидан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубият бўлди. Бензема ва Нуну ўйин танаффусида жанжаллашиб қолишди:

– Сен ажойиб ўйинчисан, аммо рақибни прессинг қилишга эринаётганга ўхшайсан.

– Фақат мен билан эмас, бутун жамоа билан гаплашинг.

– Сен жамоа етакчиси, ўйинчилар учун наъмуна ва энг муҳим спортчисан. Сен ўзинга масъулиятни олишинг ва намуна бўлишинг керак.


Икки кундан сўнг португалиялик мураббийни истеъфога чиқаришди. У бор пайтиёқ Бензема жамоа сардори бўлганди. Ва бу мақомда ҳали ҳам турибди: кейинчалик барча мусобақаларда боғич билан майдонга чиқди.


Каримнинг Саудия Арабистондаги барча ишлари ёмон кетаётгани ҳақиқатми?

Французнинг тўлиқ кучини ишга солиши шикоятларни юзага келтиради, аммо самарадорликмас. 24та ўйиндаги 15+6 ажойиб кўринмоқда!



Бензема тезда "Ал Иттиҳод"да ўйнаб кетди: Араб чемпионлари кубоги (2:1 ҳисобидаги ғалаба) доирасидаги "Эсперанс"га қарши дебют ўйинида гол+пас қайд этди. Ҳужумчи турнир гуруҳ босқичидаги гуруҳ босқичи 3+1 ва барча ўйинлардаги голлар урди – плей-оффда эса "Ал Ҳилол"га қарши атиги битта фойдаланилмаган пенальти ва 1/4 финалдан мусобақа билан хайрлашиш. Энг яхши тўпурарлар орасида иккинчи ўрин: биринчи ўринда Роналду.

Саудия Арабистони чемпионати Бензема учун "Ал Раэд"га қарши ассист билан бошланди, сўнгра у самарали ўйинлар қайд этди. Бир неча бор ўйин тақдирини ҳал қилди: масалан, "Ал Оҳдуд" (1:0) ва "Ал Таавун" (1:1) билан ўйинлардаги голлар очколар тақдим этди, "Ал Хазем" (2:2)га қарши 1+1, "Абхе" (4:2) билан ўйиндаги хет-трик.

Карим ҳозирда тўққиз гол билан еттинчи тўпурар, етакчилик 20та гол билан Криштиану Роналдуда. Бензема ҳаттоки "Ал Иттиҳод"да ҳам энг зўри эмас – Абдерразак Амдалла битта кўп гол урган, аммо унда ассистлар сони камроқ.

Ҳужумчи Мамлакат кубогида битта ўйинда гол урди – "Ал Фейха"га (3:0) қарши 1/8 финал доирасидаги ўйин сўнггида. Кейинги босқич февралда бўлиб ўтади – унда иккинчи лигадан "Ал Файсали" рақиблик қилади.

Карим декабрда клублар ўртасидаги ЖЧда "Окленд Сити"га гол урди ва тўртта клублар ўртасидаги ЖЧда гол урган тарихдаги илк ўйинчи бўлди. Футболчи турнирга олтинчи бор ташриф буюрди ва илк бор "Реал"сиз.

"Ал Иттиҳод"ни ноябрь ойининг охиридан бери аргентиналик Марсело Гальярдо шуғуллантирмоқда. Бензема унинг қўл остида еттита ўйин ўтказди ва учта тўп киритди, улардан иккитаси клублар ўртасидаги ЖЧда (шунингдек, Мисрнинг "Ал Аҳли"сига тўп киритди) киритилди. Барчасини чемпионатдаги ҳолат қийинлаштириб юбормоқда: "Ал Иттиҳод" етакчи "Ал Ҳилол"дан 25 очко ортда қолган ҳолда еттинчи ўринда бормоқда – Роналдунинг "Ал Наср"игача 16 очко бор.

Жамоа сўнгги бешта ўйинда атиги битта ғалабага эришди: айнан "Окленд Сити"га қарши, қолганларида мағлубият. Шунингдек, майдонда марказидаги Фабиньо ва Нголо Кантедек юлдузлар ҳам ёрдам бера олмаяпти.

Агар Бензема ростдан ҳам шунчалик ўзини йўқотган бўлса, бу катта муаммо.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика