RU

Последние новости

22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  2 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Саудия Арабистони Европа чемпиони билан биргаликда Жаҳон чемпионатини ўтказиши мумкин Новости

Саудия Арабистони Европа чемпиони билан биргаликда Жаҳон чемпионатини ўтказиши мумкин

Саудия Арабистони 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Арабистон ярим оролининг энг йирик давлати бошқа давлат билан қўшма ариза топширишни режалаштирмоқда ва Италия Саудия Арабистонининг шеригига айланиши мумкин.

АҚШда жойлашган Boston Consultancy Group консалтинг компанияси бу борада Саудия Арабистонига ёрдам беради ва ҳамкорликнинг турли хил вариантларини таклиф этади. Шулардан бири Миср ва Марокаш билан биргаликда қўшма ариза тошпириш ҳисобланади.

Бироқ ушбу танлов турнирнинг тижорат муваффақияти, мамлакатлар иқтисодиётига таъсири ва мусобақа хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар туфайли эҳтимолдан йироқ бўлиши мумкин.

Шу сабабли, Европа чемпионлари Саудия Арабистони учун янада фойдали шерик бўла олади ҳамда Италия араб мамлакати учун энг муносиб номзод ҳисобланади. 

Икки мамлакат ўртасида бизнес, дипломатик ва спортга оид алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, 2022 йилнинг январь ойида Саудия Арабистони Италия Суперкубогига мезбонлик қилади.

Аввалроқ 2030 йилги мундиалга Буюк Британия ва Ирландия, шунингдек, Испания ва Португалия қўшма аризалар топширишни режалаштираётгани маълум бўлганди.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика