RU

Последние новости

21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  17 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5

Саудия Арабистони давлат нефт компанияси ФИФАнинг энг йирик ҳомийсига айланади Новости

Саудия Арабистони давлат нефт компанияси ФИФАнинг энг йирик ҳомийсига айланади

Ҳомийлик маблағлари 100 млн долларга етиши мумкин.

Нефт гиганти Aramco мамлакат 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ягона даъвогар сифатида қолдирилганидан сўнг, ФИФА билан йирик ҳомийлик шартномасини тез орада якунлайди.

Дунёнинг энг даромадли компанияси 2034 йилгача шартнома тузиб, Халқаро футбол федерациясининг энг йирик ҳамкорига айланиши кутилмоқда.

Соҳа мутахассисларининг фикрича, ФИФАнинг келишув бўйича тўлови йилига 100 миллион долларга етиши мумкин.

Aramco крикет, Формула-1 ва аёллар гольфида ҳомий сифатида фаолият олиб боради.

Қайд этилишича, ФИФАнинг давлатга алоқадор компаниялар билан ҳомийлик шартномалари жаҳон спорт мусобақаларида кенг тарқалган амалиётдир. Жумладан, 2018 йилда Россиядаги жаҳон чемпионати олдидан Газпром ФИФА ҳомийси бўлган бўлса, 2022 йилда Қатардаги турнир олдидан Qatar Airways компанияси бўлган.

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика