RU

Последние новости

04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  5 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Сарвар Жўраев: “Олмалиқ”қа ўтишим бу олдинга ташланган қадам бўлди” Новости

Сарвар Жўраев: “Олмалиқ”қа ўтишим бу олдинга ташланган қадам бўлди”

“Гулистон”нинг собиқ футболчисига айланган Сарвар Жўраев яқинда “Олмалиқ” билан келишувга эришди.
Бу футболчи ҳақида ўқувчиларимизга қисқача маълумот бериб ўтадиган бўлсак, Жўраев 1986 йили Фарғона вилояти Бағдод туманида таваллуд топган. Футболга ёшлигидан меҳр қўйган Сарвар ўз омадини синаб кўриш ва миллионлар ўйини билан жиддий тарзда шуғулланиш учун 10 ёшидан Тошкентдаги футбол мактаб интернатининг бирига киришга харакат қилади. Аммо воқеалар ривожи бугунги суҳбатдошимиз ўйлаганичалик кечмайди ва натижада у Чирчиқдаги футбол мактаб интернатида ўқиш учун хужжат топширади. Айнан ушбу масканда Жўраев кўним топади ва 17 ёшга тўлганида “Кимёгар” жамоасига қабул қилинади. Бу унинг профессионал футболдаги илк жамоаси эди. Маълум муддат Чирчиқ жамоасида фаолият юритгандан сўнг, кейинроқ ҳаттоки футзалда ҳам ўйнай олишини исботлаган. “Максам-Чирчиқ”даги уч йиллик фаолиятидан сўнг футболчи яна катта футболга қайтади. Бу борада унга “Гулистон” катта ёрдам беради. Сарвар шу кунга қадар Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси таркибида олий лигада ҳам иштирок этган.

Ўтган йили эса у яна “Гулистон”да тўп тепди. 2014 йилдан расман “Олмалиқ” аъзосига айланган ҳимоячи яқинда “СА”га интервью бериб ўтди.

- Сарвар ака, сизни “Олмалиқ” йиғинида иштирок этиб юрганингизни яхши биламиз. Бу клубда қолиш масалангиз нима бўлди?

- Ҳаммаси ижобий якун топди ва мен жамоа билан яқинда бир йиллик шартнома имзоладим. Энди бор эътиборимни “Олмалиқ”қа қаратганман.

- Бу ерга келишингиз қандай амалга ошди?
- Мураббийлар штабининг таклифига биноан 4 январдан жамоанинг иккинчи йиғинига келиб қўшилгандим. Харакатларим уларга маъқул келди шекилли, 14 январь куни шартнома таклиф қилди. Бу мен учун ҳам айни муддао бўлди. Тўғри, олдимда, “Сўғдиёна” ва “Навбаҳор”га ўтиш варианти ҳам бор эди. Лекин “Олмалиқ” менга ҳар томонлама маъқул келди. Қолаверса айни пайтда Чирчиқда истиқомат қилаётганим сабабли ҳам бу мен учун энг тўғри танлов бўлди деб ҳисоблайман.

- Янги жамоа, янги муҳит, унга мослашиш жараёнини қандай ўтказмоқдасиз?

- Бу ерга келганимда, ҳамманинг бир-бири билан аҳил-иноқ эканлигини кўриб хурсанд бўлдим. Айнан шу туфайли ҳам киришиб кетишим осон бўлди. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Клуб менга ёқди. Акс холда битим тузмасдим.

- Бош мураббий Игорь Шквирин ва унинг жамоаси сизда қандай таассурот қолдирди?
- Игорь Анатолевичнинг малакали ва етук мураббий эканлигига ҳеч ким шубҳа билдирмаса керак. Бундай маҳоратли мураббий билан ишлаш ҳар қандай футболчи учун ҳам шараф, ҳам фойдали. Шартнома тузишдан бир кун олдин у киши билан гаплашдим, бошланғич таркибда ўйнаш ҳеч кимга кафолатланмаганлигини, бунга албатта биринчи ўринда ўз устингда ишлаб, мехнат орқали эришиш мумкинлигини таъкидлади. Жамоага келадиган бўлсак, курашувчан ва мамлакатимизда ўз ўрнига эга бўлган клубдир. Уни ҳаттоки медаллар учун курашадиган клубларн ҳам хурмат қилади. Охирги йилларда эришаётган натижалари ҳам сўзимни исботлайди.

- Ўтган йили чемпионатни 5-ўринда якунлаган бу жамоадан бу мавсумда қандай натижа кутсак бўлади?
- Менга айтишларича “Олмалиқ” жорий йил рақибларини янги замонавий стадионда қабул қилади ва шунинг учун ҳам фақат юқори ўринларни эгаллашга давогарлик қилади. Менимча 3-ўринни эгаллаш асосий вазифа сифатида қўйилса керак.

- Шахсан ўзингиз янги мавсум олдидан қандай мақсадларни кўзлаяпсиз?
- Ниятим “Олмалиқ”нинг ҳар бир баҳсида иштирок этиб, унинг фойдаси учун ўз ҳиссамни қўшиш. Шунингдек янги жамоада ҳам ўз ўрнимга эга бўлишдир.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика