RU

Последние новости

22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  17 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  32 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1

Сарвар Холматов: "Иттифоқ-Навоий" вақтинчалик жамоа эмас" Новости

Сарвар Холматов: "Иттифоқ-Навоий" вақтинчалик жамоа эмас"

Хабарингиз бор, жорий мавсумдан "Иттифоқ-Навоий" жамоаси Б Про-Лигада иштирок этмоқда.

Биз мазкур жамоа сардори, тажрибали футболчи Сарвар Холматов билан боғланиб, “Иттифоқ-Навоий"нинг келажакдаги режалари хусусида интервью ташкилладик.

- Клубимиз-Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигида мусобақаларда иштирок этмоқда - дейди Сарвар Холматов. - Ўз навбатида жамоамиз вақтинчалик ташкил этилган эмас, келажакда юқори марраларни забт этишни мақсад қилганмиз. Бу йилги мавсумда жамоамиз олдидаги вазифа А ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритишдан иборат.

Ҳомийларимиз кўмаги остида яқин орада "Иттифоқ-Навоий” жамоасининг янги замонавий стадиони ва машғулотлар базасини барпо этиш ишлари режалаштирилмоқда. Клуб раҳбарияти, хусусан Навоий вилояти Ёшлар Иттифоқи раиси ўзи бош-қош бўлган холда мана шу олдимизда бажарилиши оширилиши лозим бўлган ишларни назоратига олган. Ҳар бир ўтказаётган учрашувларимизда Навоий вилояти Ёшлар Иттифоқи вакиллари иштирок этиб келмоқдалар.

Жамоамиз уй ўйинларини ҳозирча Қизилтепа туманидаги стадионда ўтказиб келмоқда. "Иттифоқ-Навоий" жамоаси Ўзбекистон кубоги баҳсларининг 1/16 босқичига йўлланмани қўлга киритди. Насиб қилса, астойдил ҳаракат қилиб кубок баҳсларида имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз. Яқин кунларда Ўзбекистон кубоги 1/16 босқичи баҳсларига қуръа ташланади ва навбатдаги рақибимизни билиб оламиз. Ҳозир бор эътиборимизни кубок баҳсларига қаратганмиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика