Сарри: "Ювентус" ўсишдан тўхтаб қолди"
14 фев 2020 12:49
Новости
Сарри: "Ювентус" ўсишдан тўхтаб қолди"
Туринликларни мағлубиятдан Роналдунинг 90-дақиқада пенальтидан киритган голи сақлаб қолди. Учрашувдан сўнг "кекса синьоралар" устози Маурицио Сарри жамоасининг ўйини ҳақида гапириб ўтди.
"Биз ҳимоядан ҳужумга чиқишда ва пас ўйнашда рақибда яхшироқ бўлдик, аммо майдоннинг рақиб дарвозаси томондаги учинчи қисмида ҳаммаси ҳам ўхшайвермади. Жараён давом этмоқда, ишлашда давом этамиз. Чемпионатда "Верона"дан учралган мағлубият (1:2)дан кейин майдонга тушдик, лекин бахтимизга ижобий натижага эриша олдик.
Биз охирги 3 ҳафтада ўсишдан тўхтаб қолдик. Шарт бўлмаган голларни ўтказиб юбордик. Жамоа ҳар доим энг юқори ҳолатда бўла олмайди, лекин ҳозир содир бўлаётган жараён - ўтиш даври ва бу нормал ҳолат. Мен ҳавотир олмаяпман, чунки ҳаётда фақат соғлик учун ҳавотир олиш керак", - дея Саррининг сўзларини келтирди италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг сайти.

Жавоб учрашуви 4 март куни Туринда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии