Сарри: “Сассуоло” билан ўйиндан сўнг жамоа билан 30 сония гаплашдим”
02 дек 2019 08:45
Новости
Сарри: “Сассуоло” билан ўйиндан сўнг жамоа билан 30 сония гаплашдим”
“Ювентус” устози А Cерия 14-туридан ўрин олган “Сассуоло”га қарши (2:2) баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Ўйиндан сўнг жамоам билан 30 сония гаплашдим. Буни яхши натижа деб бўлмайди. Аммо жуда ҳам очиқ ўйин кўрсатдик. Тўпни жуда тез йўқотдик, бошимизни кўтармадик. Иккинчи бўлимда ҳаммаси яхши кетди. Бироқ бизга етмади. Жиддий хатоларга йўл қўйдик. Ярим ҳимоячиларимиз ўйиндан четга чиқиб қолганди. Бунгача бўлган иккита қийин баҳсдан сўнг ўзимига келиб олиш қийин кечди” ,— дейди Маурицио Сарри.
Комментарии