RU

Последние новости

05:08Илёс Зейтуллаев: "Тарихий жамоанинг бир бўлаги бўлиш учун аста-секин шаклланяпмиз"  0 02:43А Серия. "Милан"дан сўнг "Интер" ҳам 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда ғалаба қозонди  2 00:52Суперлига. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Тошкентдаги ўйинда 4та гол урилди  0 00:43"Барселона" — "Осасуна" ўйини бугун ўтказилмайди, бунга каталонияликлар тиббий штаби вакилининг вафоти сабаб бўлди  14 00:25Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" ўзаро дуранг ўйнашди  0 00:11Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"  2 00:00А Серия. "Милан" меҳмонда "Лечче"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  4 23:57Виталий Левченко: "Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун дастлабки дақиқаларда жамоамда саросима ва ҳаяжон кузатилди"  18 23:23"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи  3 23:00Франция чемпионати. ПСЖ меҳмонда "Ренн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 22:53Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман"  5 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"  5 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1  5 22:27МЮ Матетани сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади, "Кристал Пелас" 40 млн фунт талаб қилмоқда  7 22:05АПЛ. Ҳусанов Премьер-лигадаги 5-ўйинини ўтказди, "Манчестер Сити" сафарда мағлуб бўлди  13

Сардор Рашидов - Осиёда порлаётган юлдуз Новости

Сардор Рашидов - Осиёда порлаётган юлдуз

Хориж сайтларидан бири Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ҳақида мақола чоп этди. Қуйида мазкур мақоланинг таржимасини келтириб ўтамиз.
Бошқа мусобақаларда бўлгани каби Осиё Кубоги-2015да ҳам Ўзбекистон терма жамоасида ёш футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Кўпчилик Сервер Жепаров ўрнини "Пахтакор"нинг ёш ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров тўлдиради деб кутганди. Шунингдек, терма жамоа билан хайрлашган Гейнрих ва Шакихнинг ўрнини Игорь Сергеев билдирмайди деб ўйлаганди.

Аммо бу икки футболчидан кўра пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Бунёдкор"да тўп тепаётган Сардор Рашидов ярқ этиб порлади. Бемалол айтиш мумкин, Сардор Рашидов Осиё Кубоги кашфиётларидан бири бўлди. Хўш, бу футболчи Осиё чемпионатида қай тариқа ўзини кўрсата олди?

23 ёшли футболчи гуруҳдаги охирги ўйин - Саудия Арабистони билан кечган баҳсдан сўнг тилга тушди. Унинг иккита голи Ўзбекистонга ғалабани тақдим этди ва жамоа бунинг натижасида чорак финалга йўл олди. Сардор Рашидов "Бунёдкор" футбол академияси тарбияланувчиси эмас. Аммо шу клубда ўйнаб халққа танилди, ўз маҳоратини ошириб борди. У ҳужум пайтида жуда яхши ўйнайди, ақлли қарорлар қабул қилади, бу эса ярим ҳимоячи ҳақида илиқ фикрлар билдиришга сабаб бўла олади.



Биринчидан, унинг ўйинни тушуниш қобилияти ажойиб даражада. "Бунёдкор" ҳам унинг маҳоратига шубҳа қилмаган ҳолда футболчидан қай тарзда фойдаланишни билади. Ноябрда "Пахтакор"га қарши кечган баҳс шуни кўрсатдики, Сардор Рашидовнинг иккита чиройли голи ўйинни безаб берди. Рашидов нафақат ҳужумда, балки орқароқда ҳам яхши ўйин намойиш этади. Осиё Кубогининг чорак финалида Жанубий Корея билан бўлиб ўтган ўйинда Сардор рақибнинг чап қанот ҳимоячиси Ким Жин Суга айтарли имконият қолдирмади. У тўп билан бир неча бор олдинга интилиб, ўз қанотидан хавфли рейдлар уюштирди.

Сардор Рашидовда дриблинг ҳам кучли. Қолаверса, жарима тўпларидан усталик билан фойдалана олади. У бир ёки икки ҳаракат билан рақибидан ўзиб кетади ва ўзига керакли нуқтага чиқади. Ва ниҳоят, зарба бераётганда у снайпернинг ўзгинаси. Бир зарб билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйиши мумкин. Осиё Кубогида у рақиблар дарвозаси томон етти бор зарба бериб, шундан тўрттаси аниқ борди ва иккитаси голга айланди. Кўриб турганингиздек, бу ёмон кўрсаткич эмас.

"Бунёдкор" футболчиси ўтган мавсумдаёқ ўзини кўрсата олганди. У олий лигада ўнта гол уришнинг уддасидан чиқди. Агар 17 февраль куни "Ал Жазира"га қарши кечадиган учрашувда ҳам Сардор Рашидов ўзини кўрсатса, унга бўлган таклифлар янада ортиши турган гап. Бу футболчини Миланнинг "Интер" клуби кузатишда давом этмоқда. Рашидов терма жамоанинг ўнг қанот ярим ҳимоясини тўлиқ ўзиники қилиб олди. Эндиликда Санжар Турсунов асосий ролни ўйнамай қўйди. Терма жамоа мураббийи Миржалол Қосимов 4-2-3-1 ёки 4-3-3 схемасидан фойдаланишда давом этса, Рашидовга албатта жой топилаверади.

Инглиз тилидан Х.Холиқов таржимаси.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика