RU

Последние новости

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  1 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Сардор Рашидов: "Баҳрайн бугун араб жамоаларининг энг юқори савиясини кўрсатди" Новости

Сардор Рашидов: "Баҳрайн бугун араб жамоаларининг энг юқори савиясини кўрсатди"

Ўзбекистон терма жамоасига Баҳрайн устидан ғалаба келтирган ягона голга муаллифлик қилган Сардор Рашидов учрашув ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Баҳрайн терма жамоаси Филиппинга қараганда жуда яхши ўйнади. Бизлар улардан бу каби қаршиликни кутмагандик. Муҳими ўзимиз учун муҳим ва керакли ғалаба эришдик. Сафардаги ва бугунги ўйин ўртасидаги фарқ? Манамада қуёш остида ўйнагандик. Бугун эса кучли ёмғир шаррос қўйди. Ўз уйимиздаги баҳсда мухлисларимиз бизни фантастик тарзда қўллаб туришди. Умуман ҳозирги кунда барча бирдек футбол ўйнашни ўрганиб олган. Қўлга киритилган ғалабада уларнинг кўмаклари катта бўлди. Айнан ишқибозларнинг олқишлари бизни руҳлантириб турди. Хато ва камчиликлар барча жамоаларда учрайди. Кейинги ҳал қилувчи босқичда янада кучли тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимизнинг орзуларини руёбга чақиришга боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Араб жамоаларига қарши бўладиган исталган ўйин бугунгисидан кучли бўлмайди. Баҳрайн ҳам бугун жуда кучли қаршилик кўрсатди. Улар ушбу беллашувда араб терма жамоаларининг энг юқори савиясини кўрсатишди. Араб жамоаларининг савияси бундан баланд эмас. Агарда кейинги босқичда Япония ёки Корея тушиб қолса, ўшанда янада қийинроқ бўлиши мумкин. Бироқ қолган араб жамоалари Баҳрайн намойиш этган ўйиндан кучлироқ қаршилик кўрсата олишмайди. Япония ва Жанубий Корея савия жиҳатдан араб жамоаларидан бир бош баланд ҳисобланади. Кейинги босқичда кимлар билан дуч келишимизни қуръадан сўнг билиб оламиз", - деди Сардор Рашидов.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика