RU

Последние новости

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  1 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  10 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12

Сардор Раҳмонов: “Рамзий терма жамоага кираман деб ўйламагандим” Новости

Сардор Раҳмонов: “Рамзий терма жамоага кираман деб ўйламагандим”

Хабарингиз бор, 14-тур рамзий терма жамоасидан Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ҳам жой олди.
Янгиерлик футболчи йил бошида “Нефтчи” машғулотларида иштирок этган, бироқ кейинчалик Вадим Абрамов уни қайтариб олганди. Давралар оралиғида ёш ҳимоячи барибир “Нефтчи” сафига бориб қўшилди. Тўғрироғи, “Локомотив” уни ярим йилга ижарага берди. Сардор Раҳмонов билан суҳбатлашганимизда рамзий термага киришини умуман кутмаганини айтиб ўтди.

-   Сардор, 14-тур рамзий терма жамоасига кирганинг билан табриклаймиз.
-   Раҳмат. Тўғрисини айтсам, кутмагандим. Championat.asia сайтини доим кузатиб бораман, бўш вақтим бўлди дегунча сайтга кириб хабарларни ўқиб тураман. Сайт ходимлари олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоани тузиб чиқишяпти ва буни доим кузатиб келганман. Лекин ўзим ҳам кираман деб ўйламагандим. “Нефтчи” таркибида энди битта учрашув ўтказдим, ўйиним ёққан бўлса хурсандман.

-   “Бухоро”га қарши баҳс қандай кечди?
-   Биринчи таймда ҳар иккала жамоа бир-бирини ўрганишга ҳаракат қилди. Лекин ўйиннинг иккинчи бўлими анча қизиқ ўтди. “Нефтчи”ям бор кучи билан ҳаракат қилди, лекин омад биз томонда бўлди.

-   Сен ҳимоячисан, рақиб ҳужумчиларидан ким ташвиш туғдирди?
-   Мени бош мураббий марказий ҳимояда ўйнатди. Руслан Мельзитдинов билан тандем бўлиб ўйнадик. Мен алоҳида бир ўйинчини “ёпганим” йўқ, шундай бўлса-да, Отабек Исроилов яхши ҳаракат қилди, шунингдек уларнинг иккита легонери ажралиб турди.

-   “Нефтчи”га мослашиб кетишинг қийин кечмаган бўлса керак, ҳар ҳолда мавсум бошида ҳам боргандинг?
-   Йўқ, унчалик қийин кечгани йўқ. Бу ерда ўзимни бегонадек ҳис қилаётганим йўқ. “Локомотив” мени ярим йилга ижарага берди, энди фарғоналиклар сафида ўзимни кўрсатмоқчиман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика