Сардор "Пахтакор"да қолади
15 дек 2022 12:45
Новости
Сардор "Пахтакор"да қолади
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони тажрибали футболчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти.
Олдинроқ Элдор Суюнов билан шартнома узайтирилган бўлса, энди жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев билан янги шартнома тузилди. Томонлар 2 йиллик келишувга эришишган. Бу ҳақда championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиев хабар беряпти.

Маълумот учун, 28 ёшли ярим ҳимоячи 2022 йилда "шерлар" либосини 33та расмий ўйинда кийиб, 5 гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилди. У "Пахтакор" таркибига 2019 йилда қўшилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Комментарии