RU

Последние новости

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Сардор Мирзаев: "Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш" Новости

Сардор Мирзаев: "Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш"

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб боряпти.

"Темирйўлчилар" Анталия йиғини доирасида ҳозирча иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Жамоа ушбу мавсум ҳисобидан илк расмий ўйинини 23 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги учун кечадиган беллашувда АГМКга қарши ўтказади.

Бу ўйинга, қолаверса бутун мавсумга тайёргарлик қандай кетаётганини билиш мақсадида жамоа етакчиларидан бири Сардор Мирзаевга юзландик.  

- Сардор, янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти?
- Тайёргарлик яхши бўляпти. Ўтган мавсумдан кейин жамоамизда бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Баъзи футболчилар кетиб, ўрнига янгилар келиб қўшилди. Энди бу - футбол, ўзгаришлар ҳар доим бўлган. Янги йилдан сўнг дастлабки йиғинни Дубайда ташкил қилгандик. Бунда баъзи футболчилар йўқ эди, ҳозир эса ҳамма жамоа сафида биргаликда машғулот ўтказяпти.

- Туркия йиғинида асосий эътибор нималарга қаратиляпти?
- Дубайдаги йиғинда кўпроқ жисмоний тайёргарлик устида ишлагандик, бу ерда эса асосан тактика бўйича машғулотлар олиб боряпмиз. Ўртоқлик ўйинлари орқали бир-биримизни тушунишга ҳаракат қиляпмиз.

- "Локомотив" ҳозирча Анталияда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Шу ўйинлар ҳақида фикрингиз?
- Бу ерда аввалига Москванинг "Динамо" клубига қарши, ундан кейин Қозоғистоннинг "Астана" клуби билан куч синашиб кўрдик. Ҳар иккала баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Яхши биласиз, ўртоқлик ўйинларида натижа унчалик муҳим эмас. Асосий эътибор жамоа ўйини сифатини оширишга қаратилган. Ҳар иккала баҳсда тактик футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик.

- Жамоа мавсумга қанчалик тайёр деб ўйлайсиз?
- Буни расмий беллашувлар бошлангач билиб оламиз. Жорий йил ҳисобидан илк расмий учрашувни Ўзбекистон Суперкубоги доирасида 23 февраль куни АГМКга қарши ўтказамиз. Шу ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Ундан кейин олдинда Осиё чемпионлар лигаси ва ички беллашувлар кутиб турибди.

- Янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Шуни айтишим мумкин, жамоадаги ҳамма бор кучи билан ҳаракат қиляпти. Муҳими, янги футболчилар тезда "Локомотив"га мослашиб кетишди. Таркибимизда янгилардан Азиз Ҳайдаров, Арслонмурод Омонов, Йован Жокич, Филип Райевац, Жавоҳир Илёсов, Жамшид Искадеров, Даврон Ҳошимов каби футболчилар машғулот олиб боряпти. Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика