RU

Последние новости

23:43Виталий Левченко: "Бабаян? Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  1 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  1 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0

Сардор Азимов: “Мухлисларни Қўқонда ажойиб ўйин кутмоқда” Новости

Сардор Азимов: “Мухлисларни Қўқонда ажойиб ўйин кутмоқда”

Мамлакат кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги жавоб учрашувини муросасиз руҳда кечишини тахмин қилиш қийин эмас.
Наманганда ўтган ўйинда 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган қўқонликлар бундан бир ҳафта олдин ўтказилган чемпионат баҳсида “Навбаҳор”га йирик ҳисобда имкониятни бой беришганди. Айнан шу жиҳатлар ўйинга бўлган қизиқишни ортишига сабаб бўлмоқда. Учрашувдан олдин “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Сардор Азимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Қўқонда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувига яхши тайёргарлик кўрдик. Дастлабки ўйинда рақибга имкониятни бой бериб қўйгандик. Бу сафар ўша мағлубиятни тасодиф эканлигини исботлаш учун ҳаракат қиламиз. Жамоадошларимнинг кайфияти аъло даражада. Ҳаммасиз фақат ижобий натижа ҳақида ўйлаяпмиз. “Водий дерби”си мақомига эга бўлганлиги сабабли учрашув мухлисларга ёқадиган даражада ўтади деб ўйлайман. Ўйин олдидан “Қўқон-1912” жамоасида айрим ўзгаришлар кузатилди. Шу сабабли, мезбонларни ҳам учрашувга муносиб тарзда ҳозирлик кўрганликларини тахмин қилиш қийин эмас. Бир сўз билан айтганда мухлисларни Қўқонда ажойиб ўйин кутиб турибди, - дейди Азимов.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика