RU

Последние новости

08:07«Арсенал»нинг янги футболчиси Мерино қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  0 07:38Футзал. Бразилия футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 00:27Ёзги транфер ойнасида рекорд даражада кўп трансфер амалга оширилди – ФИФА  4 00:08Англиялик уч нафар футболчи жароҳат сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  0 23:45Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади  2 22:52Қирғизистон термаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда  5 22:16Маурисио Почеттино шу ҳафта янги жойда иш бошлайди  1 21:52ОКМК 120 дақиқа давом этган назорат ўйинида "Олимпик"ни мағлубиятга учратди  2 21:23Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман"  6 21:00 Ўзбекистон миллий термаси машғулоти: Ҳусанов, Шомуродов ва Турғунбоев жамоага қўшилди  0 20:44Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўлиқ таркибдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 20:31Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади!  6 20:05"Реал"нинг яна икки футболчиси жароҳат олди  0 19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  8 19:37Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"  5

Саратонни енгган кучли футболчи ҳақида Новости

Саратонни енгган кучли футболчи ҳақида

“Ювентус” собиқ капитани БАС касаллигига қарши курашда дори топиш учун моддий томондан ёрдам бермоқда.

2017 йилнинг декабрь ойида Жанлука Виалли соғлиғи билан жиддий муаммо йўқлиги ва ўт пуфагини операция қилиш кифоя эканини айтган эди. Бир неча кун олдин у саратон касаллигини қандай енгиб ўтгани ҳақида гапириб берди.

“Буни оила аъзоларимга айтиш қанчалик қийин эканини билардим. Чунки сизни яхши кўрадиган инсонларнинг дилини оғритишни хоҳламайсиз. Бундан қаттиқ азоб чекасиз. Мен кўйлагим ичидан доим свитер кийиб юрардим. Чунки атрофимдагилар ҳеч нимани сезмай, улар билган ва таниган Виалли бўлиб қолишни истардим. Ҳозир аҳволим анча яхши. Орадан бир йил ўтди ва мен аввалги жисмоний ҳолатимга аста-секин қайтяпман. Лекин ҳаммаси ортда қолганига ишончим комил эмас. Менинг сўзларим кимнидир ҳаёти ижобий томонга ўзгаришида ёрдам беради деб умид қиламан”.  

Виалли миллионер оилада туғилган ва қизиққани учунгина футбол ўйнаган.
Қурилиш ишлари бўйича магнатнинг ўғли бўлмиш Жанлука 60 хонали қасрда улғайган. У пулга муҳтож бўлгани учун футбол соҳасига кириб келмаган. Унинг ҳамма нарсаси бор эди: пули, ўқиш учун имконияти ҳаттоки, келгусида яхши яшаши учун барчаси муҳайё эди. Унинг оиласи спортга унчалик қизиқмасди. Аммо Виалли “Юве”нинг мухлиси бўлган отасига тортди.

Виалли фаолияти сўнгига қадар футбол ўйнади, ишлагани йўқ! Мухлислар уни жуда яхши кўришарди. У шунчалик завқланиб футбол ўйнардики, ақлбовар қилмас даражада ажойиб голлар урарди. Италияда Квальярелла пайдо бўлгунига қадар, чиройли гол уриш бўйича Жанлукага тенг келадиган футболчи йўқ эди.

Виалли “Сампдория” таркибида ҳаттоки, “Барселона”ни ҳам қўрқитганди.
“Сампдория” президенти Паоло Мантованининг 2та кучуги бор эди: биринчиси Роберто бўлса, иккинчисининг оти Жанлука эди. Бу Виаллига ёққанми ёки йўқ, буни ўзи ҳам аниқ билмасди. Бироқ “Сампдория”нинг 7та совринидан 6тасига Виалли мураббийи Манчини билан биргаликда эришганди.
Улар Италия вилояти қироллари эди. Манчини тўп ва рақиблари билан истаган ишини қилган. Уни ҳаттоки, Баджо даврида ҳам “тилла бола” деб аташган. Виалли эса баланд тўсиқлардан осонлик билан сакраб ўтарди ва бир уринишдаёқ гол ура оларди.

«Мен Манчини ва Виаллига жуда ҳам ишонаман», — дейди италиялик актёр ва “Сампдория” тифози Паоло Вилладжо.

Скудетто, 3та кубок, Италия Суперкубоги, Кубок эгалари кубоги билан “Сампдория” на Марадонанинг “Наполи”сидан, на Саккининг “Милан”идан қўрқарди. 1991/92 йилги мавсум жамоа фаолияти давомида энг юқори чўққига чиққан. Улар ўшанда Кройф бошчилигидаги “Барселона”га қарши ўйнашганди. Бироқ, баъзи ҳолатлардан тўғри фойдалана олишмаган. Ўша йили Виалли “Ювентус”га ўтиб кетган. Бир йилдан кейин эса Мантовани вафот этган. Шундан сўнг, “Сампдория” бирорта ҳам мукофот юта олмаган.
Жанлуканинг Генуядаги яна бир ютуғи: жингалак сочларини кестириб ташлаган ва “калбош киллер” номи билан футбол тарихида қолган. “Битлз” гуруҳи қўшиқчилари каби соч турмаги урфга кирган бир пайтда унинг "кал боши" бошқаларникидан ажралиб турарди. Виалли узоқ вақтгача нима учун бундай қилгани ҳақида журналистларга жавоб беришдан қочиб юрди. Жанлука айнан шу иши туфайли футбол оламига “янги модани” олиб кирди, десак муболаға бўлмайди.


Виалли “Ювентус” билан  ЕЧЛ кубогини қўлга киритган.
Виалли “Ювентус”га 20 миллион доллар эвазига ўтди ва дунёдаги энг қиммат ўйинчи номига сазовор бўлди. Бироқ жароҳатлари туфайли икки йилни Туринда ўтказди. У ўша пайт бўш вақтларида Италия футболчилари касаба уюшмасини ташкиллаштириш пайида юрди.  
Виалли клубдан кетишга қарор қилганди. Лекин 1994/95 йилги мавсумда Липпи жамоага келганидан сўнг, у фикридан қайтди. Жанлука 10кг мушак йиғиб, ўша мавсумнинг ўзида 22та гол уришга муваффақ бўлди. “Кекса синьора” эса Италиянинг барча мукофотларини қўлга киритди. 1995 йилда World Soccer Виаллини дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилган эди. Келаси йил эса Жанлука “Юве”нинг капитани этиб тайинланди ва ЕЧЛ ғолиби бўла олди.

“Мен ғалаба ҳақида ўйламай бир мартта ҳам майдонга тушмаганман. Ҳаттоки, “Кремонезе” таркибида ҳам фақат зафар қучишни ўйлаганман. “Сампдория” таркибида Скудеттони ютишни истаганман ва бунга эришганман. “Юве”да эса ЕЧЛ кубоги ҳақида ўйладим, шукурки, уни ҳам қўлга киритдим. Шу сабабли, инсон бирор иш қилишдан аввал олдига мақсад қўйиши ва ўз устида ишлаши керак. Шунчаки майдонга тушиб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди”, — дейди Жанлука.
Виалли финалдан сўнг, “Челси”га ўтди ва биринчи мавсумдаёқ Шмейхель дарвозасини ишғол этди. Лекин Рууд Гуллит билан жанжаллашиб, майдонга деярли тушмади. Улар ўртасидаги низо Роман Абрамович келганидан сўнг ўз ниҳоясига етди ва улар 2та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Виалли — ҳазиллар қироли эди. Эҳтимол, шунинг учун у Италия термасидан кетгандир.
Терри Венейблс сўзларига қараганда, Жанлука нафақат майдон ичида балки, ундан ташқарида ҳам юлдуз эди. У жамоа етакчиси бўлиб, доимо ҳамманинг эътибор марказида бўларди. Шу билан бирга, у жуда ҳазилкаш инсон эди.    

Жанлука агар машғулотга кеч қолиб келса, устидан сув қуйиб, худди спорт залидан чарчаб келаётгандек бизга қўшиларди. У ёшлар билан шуғулланаётганида теннис тўпидан фойдаланса, бироздан сўнг уни тухумга алмаштириб қўярди. У тантанали кечки овқат пайтида Арриго Саккининг сочиғига пармезан (италиянларнинг аччиқ пишлоғи) сепиб қўйган. 1992 йилдан Сакки уни термага чақирмай қўйган. Форвард буни қуйидагича тушунтирган: “У билан ўртамизда тафовут ва тўқнашувлар бор эди. Ҳозир эса айб менда эканини тушуниб етдим ва терма жамоа учун ҳаммасини тўғрилашим кераклигини англадим. Бироқ ўша пайтда биз Сакки билан жуда қаттиқ хафалашиб қолгандик. Тўғри, аввалига унга ёққан эдим. Лекин тинимсиз савол беришим ва турли ҳазилларим туфайли унинг кўнглини совутдим”.

БАСга қарши кураш бўйича фонд ташкил қилди.
2002 йилнинг кузида “Женоа” ва “Рома” собиқ ҳимоячиси Жанлука Синьорини БАС касаллигидан вафот этган. 2003 йилда Виалли ва “Наполи” собиқ ўйинчиси Массимо Мауро БАСга қарши кураш бўйича фонд тузишди. Жанлука шахсан ўзи дори излаётгани йўқ, лекин уни топишда қўлидан келганча ёрдам беради.  

“Она фарзанди БАС касаллигига чалингани ва тўпни боши билан тепиши мумкин бўлгани учун футбол ўйнашини тақиқлашини истамайман. Тўғри, биз шифокор ҳам, олим ҳам эмасмиз. Лекин биз Массимо билан барча ишларга молиявий томондан ёрдам беришга тайёрмиз. Бир куни албатта ижобий натижага эришамиз деб умид қиламан.  Илм-фан ривожланмоқда, бироқ унга пул керак. Шунга бу томондан биз ёрдам беришга тайёрмиз”.


Нозима Зарипова таржима қилди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика