RU

Последние новости

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  0 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  5 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  5 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  7 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

Саралаш баҳслари учун 16 футзалчи рўйхатдан ўтказилди Новости

Саралаш баҳслари учун 16 футзалчи рўйхатдан ўтказилди

Футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати баҳслари Вьетнамда бўлиб ўтади. Жамоа 16 терма жамоа иштирок этадиган мусобақанинг 10та иштирокчиси номи маълум бўлиб улгурган.
Япония, Таиланд ва Эрон футзал терма жамоалари 2012 йилги Осиё чемпионати совриндорлари сифатида тўғридан-тўғри 2014 йилги чемпионат финал босқичи иштирокчисига айланган бўлса, Вьетнам мусобақа мезбони ҳисобланади.

Шунга қарамай, 19-27 октябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё саралаш баҳсларида Таиланд ва Вьетнам терма жамоалари ҳам иштирок этишди. Ўзига хос АСЕАН чемпионатига айланган мусобақа финалида Таиланд футзалчилари Австралияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, Вьетнам термаси 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни 7:3 ҳисобида мағлуб этди. Шундай қилиб, Таиланд ва Вьетнам тўғридан-тўғри йўлланма киритиб улгургани сабаб, Австралия ва Индонезиядан ташқари, қўшимча бир ўрин Малайзияга берилди.

Аввалроқ, 3-7 октябрь кунлари эса Макао, Гонгконг, Жанубий, Хитой Тайпейи ва Хитой терма жамоалари иштирокида Шарқий Осиё саралаш гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтди. Унда энг яхши натижа кўрсатган Хитой, Хитой Тайпейи ва Жанубий Корея футзалчилари финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Бундан ташқари, 8-12 декабрь кунлари Малайзияда Ғарбий минтақа саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Унда Кувайт, Ливан, Қатар, Ироқ ва Саудия Арабистони терма жамоалари иштирок этади.

Шундай қилиб, ҳозиргача Япония, Таиланд, Эрон, Вьетнам, Хитой Тайпейи, Хитой, Жанубий Корея, Индонезия, Австралия, Малайзия терма жамоалари финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган. 2014 йили Вьетнамда ўтадиган мусобақа Осиё тарихидаги футзал бўйича 13-қитъа чемпионати ҳисобланади. Ўзбекистон футзал терма жамоаси эса ушбу мусобақада мунтазам, яъни, у илк бор ташкил этилган 1999 йилдан бери қатнашиб келади. Жорий мусобақа саралаш босқичига эса 16 нафар ўйинчи рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улардан 6 нафари Қозоғистон чемпионатида иштирок этувчи легионерлар ҳисобланади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг саралаш баҳсларига рўйхатдан ўтказган ўйинчилари:
Дарвозабонлар:
Рустам Умаров («Озенмунайгаз», Қозоғистон), Клим Тюгаев («Максам-Чирчиқ»).
Ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев («СКА-Юг», Қозоғистон), Нодир Элибоев («Озенмунайгаз», Қозоғистон), Шуҳрат Тожибоев («Озенмунайгаз», Қозоғистон), Мақсуд Файзуллаев («Когон»), Шаҳзод Бўриев («Ардус»), Андрей Шлёма («Локомотив»), Фарҳод Абдумавлонов («СКА-Юг», Қозоғистон), Дилшод Раҳматов («Когон»), Жамол Шарипов («СКА-Юг», Қозоғистон), Артур Юнусов («Локомотив»), Даврон Чориев («Локомотив»), Константин Свиридов («Локомотив»), Жавлон Аноров («Максам-Чирчиқ»), Аъзам Саидаҳмадов («Ардус»).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика