RU

Последние новости

21:17Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  0 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  0 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  6 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  1 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  14 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   17 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  28 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  6

Санжар Қувватов: "Мен яна терма жамоага қайтаман" Новости

Санжар Қувватов: "Мен яна терма жамоага қайтаман"

"Машъал" клуби дарвозабони Санжар Қувватов Олимпия терма жамоасидаги ўйинлари орқали футбол мухлисларига таниш бўлиб улгурган.
Айни вақтда муборакликлар  клуби ижобий натижаларни қайд этиб бормоқда. Бунда албатта ушбу дарвозабонни ҳам муносиб ўрни бор. "Олмалиқ"қа қарши (3:1) ўйинидан энг яхши ўйинларидан бирини намоиш этган дарвозабон билан суҳбатлашдик.

- "Машъал"нинг Олий лигадаги ишларини ёмон деб бўлмайди. Янги мавсум борасида фикрларингиз қандай ?

Мавсумни ёмон бошладик деб айта олмайман. Ҳар бир ўйин муросасиз кечмоқда. Бу йилда жуда катта ўсишга эришмоқдамиз. Ҳар бир ўйин аҳамияти юз баробар ошиб кетган. Мана шундай ўйинларни мухлислар соғинган ва энди мухлислар албатта стадионларга қайтади. Футболчи футболдан завқ ола билса, мухлисга завқ бера олади. Фарғонадаги ўйинимизда бизга омад етишмади. 10 киши бўлиб қолган бўлсак ҳам дуранг қилишимиз мумкин эди. Сўнгги дақиқаларда йўл қўйилган хатомиз қимматга тушди. "Олмалиқ"қа қарши ўйинга жуда ҳам жиддий тайёрландик. Бу ўйинда самара берди. Ҳар бир ўйин жуда ҳам маъсулиятли бўлаётгани мени хурсанд қилмоқда.



- Жамоадан иккита асосий дарвозабон бор. Бу борада жамоа бош мураббийи Хомяковни танловини қандай қабул қиласизлар?

Рақобат ўсишга ёрдам беради. Носиров етарлича тажрибали дарвозабонлардан бири. Бизда мураббий хатоларимизга қараб таркибга қўяди. Кимнидир хатосини кутиб яшамайман. Менга асосийси жамоамиз ютуғидир.



- Олимпия терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлган Санжар Қувватов ва ҳозирги Қувватов ўртасида қандай ўзгаришлар бўлди ?


Албатта, жуда катта ўзгариш бор дея оламан. Терма жамоа умуман бошқа муҳит, бошқа футбол, бошқа жамоадир. Унда имкониятингдан ортиқ ўйин кўрсатишинг талаб этилади. Ҳар бир нафасингни ҳисоблаб оласан. Оддий назорат ўйинида ҳам катта босим туради. Бутун мамалакат номидан сен турганингдан сўнг шунга муносиб эканлигингни исботлаш талаб этилади. Ҳамиша устингда босим билан юриш маъсулияти катта. Ҳозирги ҳолатимдан тўла қониқмоқдаман дея олмайман. Албатта кўпроқ тажриба олдим, футболга қарашим ўзгарди. Энди оддий хатоларни қилишга ҳаққимиз йўқ. Етарлича тажрибали дарвозабонлар қаторидаман дея оламан.



- Аввалги Қувватов ва ҳозирги Қувватовни ўйинида пастлаш бўлди деб ўйлайсизми ?

Ҳа буни инкор этмайман. Аввалгига нисбатан пастлаш бўлган бўлса керак. Шунга қарамай мен ўз устимда ишлашда давом этаман. Мени бирдан бир ниятим яна терма жамоанинг асосий дарвозабонига айланиш ва мен яна терма жамоага қайтаман.

- Бунга балки клубдаги мураббий ва терма жамоадаги мураббий ўртасидаги фарқ борлигини таъсир этаётгандир ?

Ундай деб ўйламайман. Айни вақтдаги мураббийимиз Павел Синелников менга нафақат устоз балки дўст ҳамдир. Барча фикрларимни беммалол у кишига айта оламан. Замонавий фикрлайди. Доими изланиб янгича машғулотларни кўриб боради. Топ клубларнинг дарвозабонларини иш услубларини ўрганади. Бизнинг таркибда Ботир Носиров, Жавоҳир Илёсов ва мен биргаликда машғулотларда астойдил ишлаймиз дея оламан. Терма жамоада бор салоҳиятингни кўрсатишинг талаб этилади. Мураббийлар хатолар ўйиндан сўнг батафсил айтади. Терма жамоадаги ва клубдаги мураббийимнинг иш фаолиятидан тўла қониқмоқдаман. Ундан ташқари фаолиятимда Денис Иванковнинг ҳам ўрни жуда катта. Ундан ҳам етарлича кўрсатмалар олганман.



Жасур Асланов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика