RU

Последние новости

20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  1 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  7 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  4 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  4

Санжар Асқаралиев: “Ҳеч қачон рақобатдан чўчимаганман” Новости

Санжар Асқаралиев: “Ҳеч қачон рақобатдан чўчимаганман”

“Нефтчи” жамоаси иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўрди.
Танаффусдан фойданалган клуб раҳбарияти жамоа сафини кучайтиришга ҳаракат қилишди. Жумладан, “Нефтчи” сафига иккинчи давра арафасида саккиз нафар янги ўйинчи келиб қўшилди. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнининг асосий қисми Тошкентда олиб борилди. 

“Шўртан”га қарши кечадиган ўйиндан олдин жамоа етакчиси Санжар Асқаралиев билан қисқача суҳбатда бўлдик.

- Биринчи давра сўнггидаги ғалабалар футболчилар руҳиятини кутариб юборди. Ўзимизга бўлган ишонч ортди. Ҳозир барчанинг кайфияти аъло. Мен ҳам қолган ўйинчилари каби “Шўртан”га қарши кечадиган ўйин ҳақида ўйлаяпман. Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Иккинчи даврага тайёргарликдан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта. Тошкентдаги йиғин чоғида бир нечта жамоалар билан назорат учрашувларини ўтказдик ва бу ўйинлар бизга асқотди.

- Жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар борасида нималар дея оласиз?
- Жамоамиз сафига келиб қўшилган ўйинчиларнинг барчаси юқори савияли. Мураббийларимиз ҳар бир чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилишди. Ўйлайманки, олиб борилган селекция ишлари ўз самарасини беради.

- Янги футболчилар келгач, жамоада рақобат ҳам кучайди. Энди асосий таркибда майдонга тушиш осон бўлмайди.
- Нимани назарда тутаётганингизни тушундим. Мен ҳеч қачон рақобатдан чўчиган эмасман. Бундан ташқари, кимни майдонга туширишни мураббийлар ҳал этишади. Профессионал футболчи сифатида уларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламан. “Нефтчи” ўйинчиси эканман, жамоанинг ғалабаси учун бор маҳоратимни ишга соламан. 

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика