RU

Последние новости

14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  0 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  5 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  1 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  4 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  3 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  23 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  5 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан" Новости

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан"

Яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган Санжар Турсунов айни пайтдаги ҳолати, Туркиядаги йиғинлар ва тикланиш жараёни ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман, бу жароҳат ўтган мавсум охирларида безовта қилишни бошлаганди. 4-5 та учрашувда қийналиб ўйнадим. Маълум вақт дам олишдан сўнг ўтиб кетади, деб ўйлагандим. Аммо бундай бўлмади. Кейин билиндики, жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезилди. Худога шукрки, барчаси яхши ўтди. Кечадан тикланишни бошладик", – деди Санжар Турсунов. 

- Германияда сизга Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилдими?

- Ҳа. Одил Аҳмедов билан бирга бордик ва қайтдик.



- Реабилитация жараёни қандай кетяпти? 

- Кўрган бўлсангиз, янги жисмоний тайёргарлик бўийча мураббий Александр Стоймирович билан шартнома қилдик. Реабилитацияни ушбу мутахассис билан қиляпман. 

- Қачон сафга қайтасиз?

- 2 хафталарда умумий гуруҳга қайтаман, деган умиддаман. Худо хоҳласа, Суперлигагача тайёр бўламан. 

- Анталиядаги машғулотлар қандай кетяпти?

- Барча шароитлар бор. Янги футболчилар келганига энди 2 кун бўлди. 1-2 хафтадан кейин уларнинг даражасини кўришимиз мумкин. 

- ОЧЛ плей-офф учрашувига ҳам тайёргарлик кетяптими?

- Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ўша паллада яхши формада, оптимал ҳолатда бўлиб турсак, ҳаммаси яхши кечади. 

- Айни пайтда "Металлург"дан ташқари барча жамоалар Туркияда. Бошқа жамоалардаги ўзгаришларда сизни хайрон қолдираётган жиҳатлар борми?

- Тўғрисини айтсам, хайрон қолдирадиган жиҳат кўрмадим. Олдин кам жамоалар хорижга чиқарди. Бу ерда ҳамма нарса бор, рақиблар топиш осон.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика