RU

Последние новости

11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  2 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  11 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  18 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  21 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10

Санжар Турсунов: "Мен ўйновчи мураббий эмасман" Новости

Санжар Турсунов: "Мен ўйновчи мураббий эмасман"

"Локомотив" қишки трансферлар вақтида таркибга собиқ футболчиларини ортга қайтарди.

2004-2013 йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов эндиликда яна "Локо"да тўп тепади. Футболчи янги мавсум олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 


- "Локомотив" янги мавсумга тайёрми?

- Жамоа биринчи турга тайёр. Жароҳат олган футболчилар йўқ. Фақат дисквалификация сабаб ўтказиб юбориганлар бор. Қишки йиғин режадагидек ўтди. Нафақат илк тур балки чемпионатга тайёрмиз. 

- Санжар Турсуновни бу йил кўпроқ қайси функцияда кўрамиз? Футболчи ёки ўйновчи мураббий?

- Мен мураббийлар штабининг ишига аралашмайман. Мен ўйновчи мураббий эмас, футболчиман. Фақат жамоадаги ички муҳитга жавоб бераман. 

- "Локомотив" охирги йилларда совриндорлар ҳаритасидан йўқолиб қолди. Бугун жамланган таркиб билан жамоа юқори ўринларга курашишга салоҳияти етадими?

- Ҳозир юқори ўринларга ҳаракат қилмаймиз. Бизнинг ўз йўналишимиз ва лойиҳамиз бор. Лекин "Локомотив" чемпионликка курашмайди, дегани эмас. Режаларимиз амалга ошадиган бўлса, аввалги "Локомотив" қайтади. Таркиб ҳақида гапирдингиз. Мен шу жамоадаги барчага ишонаман. Улар мен учун барча жамоадан устун туради. Бу мени жамоам. Улар билан бирга ўйнайман. Масалан "Жирона"ни ҳеч ким кутмаган эди. 

- "Локомотив"ни "Жирона"га ўхшатиш мумкинми?

- "Жирона" эмас, "Локомотив" бўлиши мумкин. "Лестер" ўз вақтида чемпион бўлган. Биз ҳар бир жамоага рақобат туғдира оламиз. 

- Шахсан сиз учун қайси ўйин муҳим принципиал аҳамиятга эга бўлади?

- Мен учун барча ўйин принципиал. Бундай жамоалар кўп ва бу албатта яхши. Биринчиси дерби, иккинчиси собиқ жамоам, ундан ташқари совринли ўринларга курашадиган жамоалар. Бошқа жамоалар ҳам қайсидир паллада принципиал бўлади. Умуман олганда ҳаммаси яхши бўлади. 

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика