Санчес Америка Кубоги гуруҳ босқичида Чилига ёрдам бера олмайди
13 июн 2021 01:57
Новости
Санчес Америка Кубоги гуруҳ босқичида Чилига ёрдам бера олмайди
"Интер" форварди машғулотда жароҳат олди.
Миланнинг "Интер" клуби ҳамда Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес Америк Кубоги гуруҳ босқичида ўз миллий жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Чили терма жамоаси матбуот хизмати хабар берди.
Машғулотлар чоғида 32 ёшли форварднинг мушакларига шикаст етган. Унинг қачон сафга қайтиши номаълум, бироқ у терма ихтиёрида қолади.
Эслатиб ўтамиз, Америка Кубоги 14 июнь куни бошланади. Чили терма жамоаси "А" гуруҳида Аргентина, Уругвай, Боливия ва Парагвайга қарши ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии