RU

Последние новости

14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  5 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  6 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  8 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  3 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  4 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  24 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  6 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18

Санъат Шихов: "Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"га осон бўлмайди" Новости

Санъат Шихов: "Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"га осон бўлмайди"

Бир неча кун олдин ПРО-Ллиганинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра, "Қўқон-1912", "Машъал", "Шўртан" жамоалари Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттирадиган бўлди. Қўқонликларнинг тажрибали футболчиси Санъат Шихов мавсумдаги қийинчиликлар ва олдиндаги ўйинлар ҳақида фикрларини билдирди. 


- Жорий йилги Про лига қандай ўтди? Про лигада бу йил пасайиш бўлдими?
- Про лига савияси тушганми ёки йўқ, бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Барча жамоаларнинг стадионлари аъло даражада. Лекин тақвим жуда ноқулай тузилганини айта оламан. Мураббийларга қийин. Бутун мавсум давомида футболчиларнинг спорт формасини ушлаб туриш осон эмас. Ўйлашимча, 11та жамоа Про лига учун жуда кам. Биз учун бу йилги чемпионат кўнгилдагидек ўтмади. Мақсадимиз тўғридан-тўғри Суперлигага йўлланма олиш эди. Ҳозирча бунинг уддасидан чиққанимиз йўқ. Биринчи даврадаги йўқотилган очколар қимматга тушди. Энди бор умидимиз ўтиш ўйинларидан. Имкониятимиз йўқолмаган. Суперлигага йўлланма олишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Яна қайси факторлар қийинчилик туғдирди?
- Юқорида айтганимдек тақвим масаласи. Бир ойда 2та ўйин ўтказган пайтларимиз ҳам бўлди. 

- Қайси жамоаларда юқорига интилиш, кучайишни сездингиз?
- "Арал" жамоасида кўрдим, дея оламан. "Шўртан" ва "Машъал" жамоаларини ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин "Арал" бу мавсумда ҳаммага бош оғриқ бўлди. 

- Шароит ва жамоаларнинг даражаси Суперлигага яқинлашдими?
- Шароит борасида катта фарқ йўқ. Про лиганинг деярли барча жамоаларида шароитлар яратилган. Бироқ ўйин борасида 2-3та жамоанинг савияси пастлиги аниқ. 

- Суперлигани ҳам кузатиб боряпсизми? Ўтиш учрашувида қайси жамоа рақиб бўлишини кутяпсиз?
- Суперлигадаги ҳар бир учрашувни кузатиб боришга тўғри келмоқда. Ким рақиблик қилишидан қатъий назар, уларга қийин бўлади. Про лиганинг 3та жамоасининг даражаси Суперлиганинг даражаси билан тенг.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика