RU

Последние новости

20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  4 20:10Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  6 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  10 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  6 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  4 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1

Самвел Бабаян: "Вақт чўзиш "Навбаҳор"нинг услуби эмас" Новости

Самвел Бабаян: "Вақт чўзиш "Навбаҳор"нинг услуби эмас"

Бугун Coca Cola Суперлига 12-тур ўрин олган "Навбаҳор" – "Олимпик" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Жудаям зўр ўйин бўлди, ҳамма роҳатланди. Биз ўйинни яхши бошландик. Бугун ҳамма нарса ўхшади. Йигитлардан миннатдорман. Реализация масаласига яна тўхталмоқчиман. Иккинчи таймда ҳисоблаги фарқни янада оширишимиз мумкин эди. Умуман олганда ўйин яхши бўлди. Адолатли ҳисоб, биз ғалабага муносиб эдик. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. 

- Охирги иккита ўйинда жамоа ҳужумкорликни оширди. Олдинлари "Навбаҳор" битта гол уриб олиб, кейин ҳимояга эътибор қаратарди. Бу сизнинг кўрсатмаларингиз натижасини ёки футболчиларнинг маҳорати?

- Олдинги ўйинда ҳам "Навбаҳор" таркибида 10 та янги ўйинчи борлигини айтгандим. Бугун беш ёки олти нафар янги ўйинчилар майдонга тушишди. Бизга вақт керак эди. Жамоа ўз йўлини топиб олишига вақт талаб қилинади. Ҳужумкор ўйинни эса икки жиҳат билан изоҳламоқчиман. Биринчиси бу биз оптимал таркибда ўйнашни бошладик. Жароҳатлар ва дисквалификациядан қутилиб олдик. Иккинчи жиҳат эса янги футболчиларнинг жамоага кўникиб олиши. Бунга ҳам 8-9 ўйин талаб этилади. Ҳозирда эса "Навбаҳор"нинг маълум бир услуби бор. Кейинги ўйинларда ҳам сифатли футбол кўрсатиб, ўз очколаримизни тўплашда давом этамиз. 

- Охирги дақиқада Иброҳим Йўлдошев жароҳат олиб, майдонга ётганида сиз унга тезроқ ўрнидан туриб, ўйинни давом эттиришини айтдингиз. Ваҳоланки, ўйин сизнинг фойдангизга ҳал бўлаётганди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Очиғини айтсам, олдинги ва ушбу мавсумда бир неча жамоалар ўйин вақтини очиқчасига чўзишаётганини гувоҳи бўлдик. Бу "Навбаҳор"нинг услуби эмас. Тўғри, ўйинчига ёрдам кўрсатилиши ҳам мумкин эди, аммо мен унга ўйнаш кераклигини айтдим. Бу каби ўйинлар мухлисларга қониқиш ҳиссини бермайди. 

- Бир неча кундан сўнг жамоа кубок ўйинини ўтказади. "Навбаҳор" деярли гуруҳ масаласини ҳал қилган. Ўйинга иккинчи таркиб тушириладими ёки асосий таркибми?

- Майдонга ким тушса ҳам биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Баъзи ротацияларни амалга оширишим мумкин, аммо барибир ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ўйинга яқин таркибни аниқлаймиз. Ким майдонга чиқмасин, "Навбаҳор" шаънини муносиб ҳимоя қилади.

- "Бунёдкор"га қарши ўйин натижаси журналистлар томонидан шубҳа остига қўйилди. Сиздан ўша учрашувнинг биринчи бўлимида нималар содир бўлганини чуқурроқ тахлил қилиб беришингизни сўраган бўлардим.

- Ўша ўйинда биз тўпни рақибга бермасдан, уларни ҳужум қилиш имкониятидан маҳрум қилдик. Шу билан бирга ўйинчиларимизнинг индивидуал маҳорати ҳам шу каби натижага сабаб бўлди. Сариқ карточкалар сабаб иккинчи бўлимда бироз ўзгаришлар қилдик. Бунинг оқибатида биринчи бўлимдаги ҳолатни яна такрорлашнинг имкони бўлмади. Йигитлар иккинчи бўлимда ҳам зўр ҳаракат қилишди. Позицион ҳимояни ҳам ушладик ва рақибга ҳеч қандай имконият бермадик. "Бунёдкор"га қарши биринчи бўлим 2023 йилда "Навбаҳор" ўтказган энг зўр тайм бўлди. Мана шу тайм қандай ўйнаш кераклиги учун эталон ҳисобланади. Ўша ўйинда ўзини кўрсатган ном шу тарзда давом этиши керак. "Навбаҳор" айнан шу даражада ўйнаши керак, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Бугунги мухлисларни кўрдингизми? Улар ҳар бир вазиятдан роҳат олишди. Биз улар учун ўйнаймиз. 

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика