RU

Последние новости

18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  6 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  2 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  5 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  6 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  6 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20

Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади" Новости

Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади"

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

- Афсуски, бугун мағлуб бўлдик. Йигитларга айтарли эътирозлар йўқ, иккита қўпол хато ўйин натижасига таъсир қилди. Ўша-ўша муаммо - вазиятлар яратаяпмиз, аммо улардан фойдалана олмаяпмиз. Агар сен гол урмасанг ғалаба қозониш қийин. Олдимизда нима қолд? 6 та ўйин, уларга янада яхшироқ тайёрланиш ва юқори савияда иштирок этишимиз керак. 

- Биринчи таймнинг ўзида учта ўзгариш қилдиз ва бирданига ўйин тизгини "Навбаҳор" томонига ўтиб кетди. Асосий таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайсизми? 

- Йўқ хато қилмадим, чунки захирадан тушганларнинг барчасида жароҳат бор эди ва мен катта таваккал қилдим. Улар асосий таркиб футболчилари эди. Натижа бизни қониқтирмаётгани учун бунга мажбур бўлдим. Собиржонов жароҳатини янгилаб олди ва ҳатто ўйин охиригача ўйнай олмади. Марушич ва Болтабоев эса баҳс охирида қандай югурганини менимча фақат мен кўрдим, мухлислар бунга эътибор қилишмади. 

- "Олимпик" билан ўйинда ҳам "Бунёдкор" жуда ҳам ёпиқ ўйнаганди. Бугун ҳам Бошковичдан шундай тактика кутганмидиз? 

- Биз рақиб тактикасига мослашмаймиз. Рақибнинг сўнгги назорат учрашувини кўрдим ва ўшанда ҳам 4 ҳимоячи билан ўйнаганди. Шу боис биз учун янгилик бўлмади. Биринчи голда шунчаки консентрацияни йўқотдик ва рақиб жазолади. Тан олиш керак "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади. 

- Сиз доим фаворит жамоаларда ишлагансиз. Бу сизга қўшимча босим берадими? 

- Тўғри доим ўз олдимга юқори мақсадлар қўяман. Аммо ҳамма футболчи ҳам бундай босимда ўйнай оладими деган савол бор. Айниқса Наманганда. Мен бунданда кучли босим остида ишлаганман, бу янгилик эмас. Ғалабани ҳаддан ташқари истаган футболчилар босимда қолишади. 

- Бугунги мағлубиятга асосий сабаб? 

- Ўйинда иккита қўпол хато қилдик. Бундан ташқари "Бунёдкор" футболчилари яхши ўйнади. 

- Козак билан Кримец бу йил майдонга тушадими? 

- Козак яқинда жароҳатдан қутилди. Кримец ҳали тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. 

- Марушич охирги ўйинларда захирадан майдонга тушмоқда. Унинг ўйинида пасайиш бўлдими? 

- Ўтган ўйинда тактик қарор эди, бугун эса жароҳати борлиги учун захирада қолдирдим. У бизнинг асосий ҳужумчимиз. 

- Охирги пайтларда жамоада жароҳат олган футболчилар кўпайиб кетди. Бу ротация йўқлиги билан боғлиқми? 

- Ротация асосланган бўлиши керак. Шунчаки кимгадир ёқиш учун ротация қилиш тўғри эмас. Биринчи даврада Собиржонов захира ўйинчиси эди, ҳозир эса асосий таркиб футболчиси. Ротация бор, аммо катта эмас.



Рейтинг: -69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика