RU

Последние новости

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  0 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  20 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  2 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  11 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

Самвел Бабаян: "Шундай ўйинларнинг фойдаси катта" Новости

Самвел Бабаян: "Шундай ўйинларнинг фойдаси катта"

"Пахтакор" - "Шўртан" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоалар бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этишди.
Самвел БАБАЯН (“Пахтакор” бош мураббийи): - Ўйин жуда қийин кечди. “Шўртан” сафида яхши савияли ижрочилар йиғилган. Таркибимиз оптимал бўлгани учун баъзи муаммоларга дуч келдик. Йигитлар яхши футбол намойиш қилишди. Баҳс эса охирги дақиқаларгача кескинликни сақлаб турди. Бу мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Шундай беллашувлар кўпроқ бўлиши керак.

Махарадзе ва Искандеров жароҳат олган. Улар “Нафт” ва “Локомотив”га қарши кечадиган учрашувларни ўтказиб юборишса керак. Мавсумдаги муҳим ўйинларда уларнинг хизматидан фойдаланишимиз муаммо бўлиб турибди. Ҳозир жамоавий иштиёқ ва кучли руҳият эвазига учрашувларни ўтказяпмиз. Чунки етакчиларимиз таркибда йўқ. Вазиятдан чиқиб кетиш учун бор кучимизни ишга соламиз.


Мухтор ҚУРБОНОВ (“Шўртан” бош мураббийи): - “Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик, аммо ўзимиз олдиндан кутгандек ўйин намойиш этмадик. “Пахтакор” барибир кучли ва жамоа тезроқ ўйнайди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди, бироқ улардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимдан кейин футболчиларга устунликни ўз тарафимизга оғдириш мумкинлигини таъкидладим. Бироқ иккинчи бўлим бошидаги гол бизни довдиратиб қўйди. Шу сабабли тезкор алмаштиришларни амалга ошириб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдим. Охирги 15 дақиқада биз суръатни оширишга интилдик. Ўйин охири асабийроқ тарзда ўтди. Шундай учрашувлар сони кўпайса, бу фойда берган бўларди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика