RU

Последние новости

16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  0 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  0 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  3 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  6

Самвел Бабаян: "Пахтакор"нинг мағлубияти? Бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман" Новости

Самвел Бабаян: "Пахтакор"нинг мағлубияти? Бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман"

"Бухоро" ҳамда "Наваҳор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан (0:3) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Ғалабага муносиб ўйнадик. Айни дамда "Навбаҳор"нинг янги тарихида содир бўлаётган воқеалар ҳокимимиз хизматлари деб ҳисоблайман. Олға ҳаракат қилишда давом этамиз. Биз учун оддий ўйинлар йўқ, ҳар бирига бор кучимизни сарф қиламиз.

Бугун "Бухоро" дарвозасига шедевр голлар кирди, аммо кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман, чунки бутун жамоа меҳнат қилди".

- Айни дамда учта фронтда ҳаракат қиляпсиз...

- Қайтараман, биз учун оддий ўйинлар йўқ, ҳар бирида бор кучимизни ишга соламиз. Бир хил тайёрланиб, рақибни ўрганамиз.

- "Пахтакор"нинг бугунги мағлубиятидан сўнг "Навбаҳор"нинг чемпионлик учун имкониятлари ортди...

- Мен бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бугун йигитларимизнинг ўйини ва ғалабасидан роҳат олмоқчиман.

- "Бухоро" ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- "Бухоро" чақилмас ёнғоққа ўхшайди. Жамоада стандартларда яхши ўйнайдиганлар бор, бироқ биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик ва ғалабага эришдик. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика