RU

Последние новости

21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  1 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  2 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  6 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7

Самвел Бабаян: "Ўйин охирида мезбонлар очко олиш учун вақт чўзишди. Биз эса охиригача ғалаба учун ҳаракат қилдик" Новости

Самвел Бабаян: "Ўйин охирида мезбонлар очко олиш учун вақт чўзишди. Биз эса охиригача ғалаба учун ҳаракат қилдик"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Водий дербиси доим ҳаммада қизиқиш уйғотади. Икки жамоа қандай ўринда бўлмасин, бу учрашув доим қизиқ бўлиб келган. Бугун ҳақиқий футбол кўрдик. Курашларга бой ўйин бўлди. Бизда тайёргарликда бироз муаммолар бўлди чоғи, вазиятларни якунлашда муаммо юзага келди. Бу ерга ғалаба учун келгандик. Охирги сонияларгача ҳужум қилишга ҳаракат қилдик. Рақибнинг яхши ҳимоясини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. "Нефтчи" ушбу мавсум иккинчи рақамда ўйнаб, қарши ҳужумда ҳаракат қилмоқда. Биз бунга тайёр эдик, аммо бир неча вазиятларда уларга имконият бердик. Ўйин охирида мезбонлар очко олиш учун вақт чўзишди. Биз эса охиригача ғалаба учун ҳаракат қилдик. Нима бўлишидан қатъий назар, йигитлар ҳаракат қилишди. Бу ўйин бизга дарс бўлди.  Ҳаммаси жойида. Кейинги ўйинларга сифатли тайёргарлик кўрамиз. 

- Остон Ўрунов бугун терма жамоадаги ўйинларидан кейин бироз толиққандек туюлди. Шу ҳолатга фикрингиз қандай?

- Остонга нисбатан рақиблар бошқача тайёргарлик кўришни бошлашди. Бугун ҳам ҳар бир вазиятда унинг олдида "Нефтчи" ўйинчилари пайдо бўлди. Иккинчидан, Остон бугун ўйинга кичик жароҳат билан чиққанди. Бунинг учун унга қойил қолишимиз керак.

- ФИФА кунлари доирасида "Навбаҳор"дан 6 та футболчи терма жамоаларга чақирилди. Ушбу ўйничиларнинг учрашувга тайёргарлик жараёнида иштирок этмагани жамоа ўйинига таъсир қилдими?

- Ўйинчиларимизнинг термага чақирилиши бу катта шараф. Бу улар учун тажриба. Бироқ, бугунги ўйинга футболчилар турли хил спорт формасида келишди. Очиқчасига айтаман, биз билан ўйинга тайёрланган футболчилар бугун яхши ҳаракат қилишди. Улар жароҳатланганларни ҳам ўрнини билдиришмади. Яна қайтараман, терма жамоага чақирилган футболчилар жамоамизда бўлиши бу шараф. Уларнинг сони кейинги йиғинларда кўпроқ бўлишига ишонаман. Черногория термасига чақирилган футболчимиз эса у ерда 45 дақиқа ўйнаб, овқатдан захарланиш билан ортга қайтди. Шу сабаб ҳам у бугун ўйинда ўзини кўрсата олмади. Умуман олганда бу нарса бизга тажриба бўлди.  

- Жамоанинг ёзги трансферлар ойнасидаги режалари ҳақида гапира оласизми?

- "Навбаҳор" ҳар куни жамоани қандай кучайтириш ҳақида ўйлайди. Бироқ, бизда ҳам маълум имкониятлар бор ва биз бу чегарадан четга чиқа олмайман. Нимели борасидаги хабарлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди. Бошқа ўйинчилар, кучайтиришларни эса шовқин кўтармасдан бажариш керак.

- Биринчи давра якунланишига бир тур қолди. Фикрингизча, "Навбаҳор"га чемпионлик йўлида ким рақобат қилиши мумкин?

- Ҳозир вазият қизиқарли тус олган. Ўтган йилги каби рақобат бўлиб, охирги турга қадар босим остида бўлишимизни истаб қолардим. Турнир жадвалидаги олти жамоа чемпионлик учун курашда деб ҳисоблайман.

Рейтинг: -42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика