RU

Последние новости

23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  0 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  81 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16

Самвел Бабаян: "Нима ҳам дердим, боримиз шу экан" Новости

Самвел Бабаян: "Нима ҳам дердим, боримиз шу экан"

Ўзбекистон ОТЖ - Ироқ ОТЖ (2:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.


- Бугун биз Рио олимпиядаси йўлланмаси учун курашаётган жамоага ютқаздик. Нима ҳам дердим, демак бугунги кунда бизнинг имкониятларимиз, боримиз шу экан. Афсуски ҳеч нарса кўрсата олмадик. Якка-курашларни ютқаздик. Ҳимоя чизиғидаги муаммоларимиз бизга панд берди. Бугунги ўйинда ҳимоядаги хатоларимиз бизга қимматга тушди. Жамоамиздаги ҳимоя чизиғи айни пайтда энг оғриқли нуқтамиз деб биламан. Биз асосан тўпни кўпроқ бир-биримизга узатиб ўйнадик. Лекин бу каби ўйинда ҳимоя чизиғидаги ҳозирги мавжуд футболчиларимиз юқори савияда ўйнашга қодир эмаслар. Уларнинг маҳорати бунга йўл қўймайди. Охирги голда ҳимоячимиз ҳакам хуштагигача ўйнаши керак эди. Қанот ҳаками байроқчасини кўтаргани учун футболчи тўхтаб қолди. Бу ҳам футболчининг савиясидан далолат. Топ даражадаги футболчи ҳеч қачон бу хатони қилмайди. Жамшид Искандеров билан ҳам ўйинни йўлга қўя олмадик ва шу боисдан уни алмаштирдик. Лекин шуни таъкидлаш керакки, биз иккита ўйинда ҳам жуда кучли рақибларга қарши майдонга тушдик. Афсуски бу ўйинларда ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмадик. 

Рейтинг: -74   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика