Самвел Бабаян: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"
09 авг 2014 21:52
Новости
Самвел Бабаян: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"
"Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош менежери Самвел Бабаян қатнашди.
"Ўйин мухлисларга ёқадиган тарзда кечди дея оламан. Натижа ҳаққоний бўлди, бизда устунлик бўлди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳамон бизни таъқиб қилмоқда", - деб гап бошлади Бабаян.
"Агар мавсум сўнггида чемпион тўплар нисбатига кўра аниқланса ва биз иккинчи бўлсак албатта алам қилади. Аммо биринчи турдан буён биз ҳужумкор тарзда ўйнамоқдамиз. Ҳар бир рақиб бизга қарши қўшимча куч билан ўйнамоқда. Шу боис ҳам кўп гол ура олмаяпмиз".
"Козак дарвозабон олдинга чиқиб кетган вазиятда гол ура олмади. Лекин айнан у боши билан гол уриб бизга уч очко келтирди".
"Бугун стадионга Англиядан Ўзбекистонга ўқишга келган "Пахтакор" клуби мухлислари келишди. Бу дегани клубимизни бутун дунёда билишади", - дейди Самвел Бабаян.

Комментарии