RU

Последние новости

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  88 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Самвел Бабаян: “Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган Новости

Самвел Бабаян: “Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган

Лига Кубоги “В” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Самвел Бабаян иштирок этди.

-  Бугун биз Лига кубогидаги иккинчи учрашувимизни ўтказдик. Бугун асосан заҳирадаги ва ёш футболчиларини майдонга тушириб, уларга ўзларини кўрсатиш учун имконият бергандик. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Бугунги баҳсда футболчиларининг имконияти чамалаб олдик. Трансферлар пайтида кимни олиб қолиш ва кимларни ижарага бериш борасида шу кунларда якуний хулосага келамиз. Бугунги натижадан қониқмадим. Лекин футболчиларимизнинг майдонда борларини бериб ўйнаганликлари таҳсинга лойиқ. 

Бу мусобақа бизга керак. Бошқа футболчиларига ҳам ўйин амалиёти бериш учун ҳам турнир керак деб ҳисоблайман. Ҳар бир жамоанинг ўз режаси бўлади. “Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган.ПФЛ раҳбарлари билан бу борада гаплашдик. Келаси мавсумда бу мусобақанинг ўтказиш вақтини жамоалар билан келишиб белгилашларига умид қиламиз. Балким ФИФА кунларига белгиланса яхши бўларди. Терма жамоага чақирилмайдиган футболчиларга имконият берилар эди. 

“Қўқон-1912” жамоаси кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман. Қўқонлик мухлисларга ҳам ҳурматим баланд. Улар доим жамоаларини фаол тарзда қўллаб туришади.Уларга келгуси ўйинларда ҳам омад тилайман  -деди Самвел Бабаян.


Рейтинг: -209   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика