Самвел Бабаян: "Леонид Сенкевич селекция бўлими раҳбари сифатида ишлайди"
05 авг 2014 12:52
Новости
Самвел Бабаян: "Леонид Сенкевич селекция бўлими раҳбари сифатида ишлайди"
Бугун "Пахтакор" менежери Самвел Бабаян жамоа ва академия мураббийлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Мураббийлар йиғилишида асосий жамоага футболчилар тайёрлаб беришдаги камчиликлар ҳақида фикр юритилди. Самвел Бабаян ҳар бир ёш тоифасида асосий жамоада ўйнаб кета оладиган футболчилар тарбиялаб бериш зарурлиги ҳақида таъкидлади. Ҳар бир мураббийдан ўз гуруҳидаги иқтидорли ўйинчилар тўғрисида маълумот олинди. Академияга ёшларни саралашда янада эътиборли бўлиш кераклиги айтилди.
Клубимиз менежери биринчи лигадаги футболчиларни кузатиб бориш ва улардан энг иқтидорлиларини аниқлаш учун селекция бўлими раҳбари сифатида Леонид Сенкевични тайинлади. Аввал "Локомотив" БФКда бош мураббий бўлиб ишлаган Сенкевич футболчилик фаолиятида "Чилонзор", "Семурғ", "Зарафшон", "Сўғдиёна", "Металлург" ва "NBU-Осиё" жамоаларида ўйнаган. Биз Сенкевичга "Пахтакор"даги фаолиятида омад тилаймиз.

championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии