RU

Последние новости

20:43"Атлетико" Баэнани "Вилярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:30Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  2 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  9 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10

Самвел Бабаян: "Келаси йили таркибни ёшартирамиз" Новости

Самвел Бабаян: "Келаси йили таркибни ёшартирамиз"

Coca Cola Суперлигаси 26-турида "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян фикрларини билдирди.




- Барчага салом. "Нефтчи"га қарши принципиал ўйин бўлди. Бу ўйин учун футболчиларга кайфият бериш ҳам шарт эмас, уларнинг ўзлари барчасини тушуниб туришибди. Ушбу мавсумда шундай графикда юқори даражада ўйинлар ўтказганлари учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар максимал даражада профессионаллик, ўз ишларига, "Навбаҳор"га содиқлик намойиш қилишди. Бу йўлда жамоанинг жисмоний тайёргарлиги бир четга чиқиб турсин, кўп нарса руҳий тайёргарликка боғлиқ бўлади. Бу ерда футболчида характер, масъулият бўлиши керак. Ҳа, ғалаба қозона олмадик, бироқ дуранг - жамоада характер борлигини кўрсатади. Биринчи бўлимда мағлуб бўлаётган жамоа иккинчи бўлимда ўзида куч топди. Йигитларга раҳмат айтаман ва мухлислардан ушбу мавсумда бажарилмаган вазифа учун узр сўрайман. Барчасини 4 декабрдан кейин гаплашиб оламиз. Олдимизда ОЧЛ ўйини кутиб турибди, ушбу ўйиндан кейин барчасини гаплашиб олсак, тахлил қилиб, нималарда хато қилганимиз, нималарда ютуққа эришганимизни билиб оламиз.

- Мавсум учун раҳмат. Осон мавсум бўлмади. Ушбу мавсумда "Навбаҳор" муносиб ўйинлар кўрсата олди деб ўйлаймиз. Бугунги ўйиннинг сустлигига нима сабаб бўлди? Чарчоқ аломатларими ёки жароҳатлар?

- Илк навбатда шунга аҳамият беринг, захирада асосий таркибнинг фақатгина икки футболчиси ўтирганди. Булар Азим Аҳмедов ҳамда Асадбек Собиржонов. Қолганлар эса ҳали асосий учун тайёр бўлмаган ёшлар эди. Албатта, захира ўриндиғи торлик қилдик. Агарда қараб чиқсак, бизнинг уч фронта курашишимиз учун юқори даражадаги футболчилар етарлича бўлмади. Ўйин якунида кучайтириш учун захирада ҳеч ким йўқ эди. Жароҳати сабабли айрим футболчилар ўйин якунида кийим алмаштириш хонасига зўрға етиб борди. Бу футболчининг профессионаллигидан далолат. Бугун мухлисларимиз сабабли руҳий жиҳатдан ҳам рақибга мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Гап принцип ҳақида кетмоқда. Умуман олганда "Нефтчи" "дам олмоқда". Улар кубокдан чиқиб кетганига анча бўлди, халқаро майдонда ўйнашмайди. Табиийки, уларнинг биздан кўра кучи кўпроқ. "Навбаҳор"нинг "Нефтчи"дан юқорида бўлиши принцип масаласи эди ва буни биз уддаладик. Бунинг учун йигитларга катта раҳмат айтаман. Мухлислар эса жамоадан хурсанд бўлишлари керак. Чунки футболчилар "Навбаҳор" учун катта тарих яратишди. Бугунги кунда "Навбаҳор"ни фақатгина Ўзбекистонда эмас, бутун Осиёда танишади. Энди бизда доимо халқаро майдон учун курашиш учун иштиёқ жуда катта бўлади. Келгусида мухлисларни янада хурсанд қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. 

- Ўтган йили Сиз Намангандаги футбол даражасини юқорига кўтаришни, наманганлик ёшларга эътибор қаратилишини ваъда қилгандингиз. Якунда биз чемпион ҳам бўлмадик ва ёшларга ҳам имконият бермадик. Иккинчи савол: келаси мавсум учун режаларингиз.

- Раҳматли Виктор Жалилов ёш иқтидорларни топиш борасида жуда катта иш олиб борганди. Ундан кейин академия директори Алишер Исмоилов билан ҳам катта ҳажмли меҳнат қилдик. Вилоят терма жамоасини юқори даражага қайтардик. 10 ёш, 9 ёшли футболчиларни Виктор Жалилов билан бирга танлаб олдик. Бу ишлар эртагаёқ мева бермайди, келажак учун катта хизмат қилади. Бугун эса биз Мўминов хизматидан фойдалана олмадик. У уч ўйинни ўтказиб юборди, Ҳиндистонга ҳам бормайдиган бўлди. Қолган йигитлар эса "Навбаҳор"нинг мақсадлари учун туриб бера оладиган даражада эмас. Келажакда ёшлар ҳам ўйин амалиётига эга бўлиб, биз истаган даражага чиқиши мумкиндир. Айрим футболчиларни ижарага бериб юбордик, уларни ҳам ўйнасин дедик. Масалан, Асад Жўрабоев. У "Олимпик" сафида бизга қарши яхши ўйин кўрсатганди, жанговарлик намойиш қилди. Индонезияда ўтган жаҳон чемпионатида муносиб қатнашган терманинг 4 нафар футболчиси "Навбаҳор"дан эди. Улар биринчи лигада ўйнашади. Бизда ёшлар йўқ эмас, бор. Лекин уларга бўлган йўналиш бошқача. Вақт ўтиб, маҳаллий йигитлар ҳам пайдо бўлади. Аммо бу ишлар тўхтаб қолмаслиги, узлуксиз давом этиши керак. Айни дамда "Навбаҳор"нинг жадвали жуда тиғиз бўлганлиги сабабли барчасига ҳам улгуриб бўлмаяпти. Келажакда клуб учун маҳаллий ёшлар пайдо бўлишига ишонаман. 

Келаси мавсум учун режаларни Вилоят Ҳокими аниқлайди. Яқинда биз Ҳоким билан кўришганимизда у ўз мақсадларини аниқ қилиб тушунтирди: келаси мавсумда эътибор ёшларга қаратилади. Тушуняпсиз-а? Бу Сизнинг биринчи саволингизга жавоб. Келаси йили ёшларга эътибор қаратамиз. Вазифамиз шундай бўларкан, таркибга бутун Ўзбекистондан ёшларни жалб қиламиз. Бошқа клублар билан биз ҳам ривожланаётганимиз борасида рақобатлашамиз. Сўнгги йилларда бизга қадар ўйин амалиётига эга бўлмасдан туриб, бизга келиб, термага чақирилган футболчилар кўпайди. Улар топ-даражада ўйнашди, уларнинг кимлигини биласиз ҳам. Шу сабабли исм-фамилияларини ажратиб кўрсатиш шарт эмас. Биз ўз лойиҳамиз орқали "Навбаҳор" ривожланаётганини кўрсатдик. Энди биз нафақат Наманган, балки бутун Ўзбекистоннинг иқтидорлилари учун кураш бошлаймиз. Вазифа - таркибни ёшартириш ва эътиборни ошириш.

- 4 декабрь кунги ўйин ҳақида.

- "Мумбай Сити"нинг статистикаси унчалик яхши бўлмаса-да, етарлича муаммолар туғдира оладиган жамоа. Улар замонавий ўйин намойиш қилишади. Ўз майдонимизда уларга қарши ўйнаш жуда қийин бўлди. Пенальтидан кейин ўйин қанчалик қизиб кетганини кўргандингиз. Рақиб жиддий, улар Эронда тўлиқ таркиб билан ўйнамади ва бизга қарши ўйинда барча легионерлари майдонга тушади. Биз эса бугун муҳим футболчиларимизни бой бердик. Жамоанинг асосий марказий ҳимоячиси, етакчиси Филип сафдан чиқди. Иброҳим Йўлдошев қизил карточка олди. Мўминов ҳам жароҳатда, уларнинг Ҳиндистонга учиши ҳам сўроқ остида. Олдимизда қийин ўйин кутиб турибди. Ўша куни нафақат Наманганда, балки, бутун Ўзбекистондаги мухлислар бизни қўллаб туришларини сўраб қоламан. Чунки биз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз.

Рейтинг: -45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика