RU

Последние новости

12:20ОКМК иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун Анталияга йўл олди  0 12:12"Барса" юлдузи қизил карточкадан қутилиб қолди: Ҳакам ҳақмиди?  1 11:55МЮдан бошқаси "Арсенал"ни тўхтата олмаяпти  2 11:16Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ клубига ўтди  3 10:20Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  85 09:55Шохруҳ Маҳмудхожиев "Қўқон-1912"да  3 09:25Расман: "Фенербахче" Н'Голо Канте билан шартнома имзолади  1 09:00"Навбаҳор"нинг бразилиялик легионери Қозоғистон клубига ўтди  2 08:35Интервью. Ҳумоюн Муртозаев: "Биринчи маошим 80 минг сўм бўлган. Роналдо ва "Реал" мухлисиман"  1 08:11Анвар Ҳожимирзаев: "Каннаваро ўз ишининг устаси. "Зенит" билан ўйинда ҳам мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз"  3 03:17Леверкузенликлар ярим финалда!  0 03:13"Милан" "Болонья"ни аяб ўтирмади  4 03:09"Арсенал" "Челси"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди  9 03:00"Реал"ни Кубокдан чиқариб юборган "Альбасете" "Барселона"га мағлуб бўлди  55 02:38Қишки трансферларга ким энг кўп пул сарфлади?  0

Самвел Бабаян: "Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда" Новости

Самвел Бабаян: "Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 5-турининг марказий баҳси – ОКМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда. Бугун ғалабани қўлдан чиқардик деб ўйлайман. Ҳисобда олдинга чиққанимиздан сўнг футбол ўйнамай қўйдик ва ғалабани қўлдан чиқардик. Бугунги учрашув бизга дарс бўлиши керак.

- Кўп ҳакамлардан огоҳлантириш оласиз, ўзбек ҳакамларига қай даражада ишонасиз?

- Ҳакамларни муҳокама қилмайман. Бу оддий эмоциялар, ўйиндан вақтида пайдо бўлади ва кейин йўқолади.

- "Навбаҳор" икки маротаба кучли рақибларга қарши ўйнади ва икки учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Жамоада руҳий томонлама муаммо бордек, бунга сабаб жамоа ўзидан кучсизроқ рақибларни осон мағлуб этаётганими?

- Яхши савол бўлди. Авваламбор таъкидлаб ўтишим керакки, ОКМК билан бўладиган учрашувлар ўзимизнинг ҳақиқий кучимизни кўриб олиш учун имконият. Бугунги учрашувда икки нафар асосий ўйинчимиз Даврон Ҳошимов ва Жасур Яхшибоевлар жамоага ёрдам бера олишмади ва ушбу ҳолат ҳам жамоа ўйинига таъсирини ўтказди. Лекин бугун янги ўйинчиларни синаб олишга имконият бўлди, сифат етишмади деб ўйлайман, холос. Ўз олдига катта мақсадлар қўйган жамоа бундай ўйинларда биринчи дақиқадан бошлаб, сўнгги сонияларгача диққатни жамлаб ўйнаши керак. Ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз.

Рейтинг: -46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика