Самвел Бабаян: "Бугунги ўйинда вазифамизни уддаладик"
15 мар 2014 19:28
Новости
Самвел Бабаян: "Бугунги ўйинда вазифамизни уддаладик"
Биринчи бўлиб меҳмонлар менежери Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.
Самвел БАБАЯН ("Пахтакор" менежери): - Андижондаги ўйинлар ҳамиша қийин кечади. Қолаверса, жамоа бу йил олий лигага қайтди. Бугун майдоннинг ҳолати ёмғирдан кейин бир оз ёмон аҳволга келиб қолди ва бу янада яхши ўйнашга тўсқинлик қилди. Биз ғалаба қозонишни мақсад қилгандик ва биринчи бўлимда вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда суръатни оширдик, бу эса тўп киритишимизга олиб келди. Умуман олганда, ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Стадион мухлислар билан тўлгани барчани хурсанд қилди. Бу ўйинга бўлган қизиқишни кўрсатиб турибди.
"Пахтакор" олдига ҳар доим юқори мақсадларни қўяди. Бу мавсум ҳам биз ички мусобақаларда энг яхши натижаларни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии