RU

Последние новости

00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:54"Рома" — "Лацио". Таркиблар маълум  9 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  91 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  16 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  35 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Самвел Бабаян: "Бугунги ғалабамизни "Пахтакор-79" хотирасига бағишлаймиз" Новости

Самвел Бабаян: "Бугунги ғалабамизни "Пахтакор-79" хотирасига бағишлаймиз"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Биринчи навбатда мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун кўрсатган ўйинлари учун йигитларимизга ҳам раҳмат деб қоламан. Сабаби бугунги ўйин биз учун қийин кечди. Бугун "Сурхон" кўрсатган ўйинни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бугунги ғалабамизни жамоа билан келишган ҳолда "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишлашга қарор қилдик. Ушбу жамоада истеъдодли мураббий ва футболчилар жам бўлишган эди. Улар келажакда ҳам ажойиб мураббий ва менежерларга айнланишлари мумкин эди. Аслида бу фожеа бутун бир эпоханинг йўқотилишидир. Уларни доим ёдда сақлаймиз ва фахрланамиз. 

- Жамоада чап қанот ҳимоячилари бор. Аммо улар майдонга тушишмаяпти ва сиз марказий ҳимоячини қанотда ўйнатаяпсиз. Бунга сабаб нима?

- Бугунги кунда жамоамизда ким мураббийни қониқтира олса ўша майдонга тушади. Йигитлар бугун майдонда биз нимага келишган бўлсак, шуни амалга оширишди. Голбан ҳам мен берган барча вазифани бажарди. Чап қанот ҳимоячиларига келсак, уларга эътироз йўқ. Аммо ҳозирги кунда Голбаннинг ўйини бизни кўпроқ маъқул келмоқда. Ҳозирги кунда чемпионатимиздаги барча клублар футбол ўйнашни билишларини исботлашмоқда. Бундан ташқари, барча ўйиннинг сюжети турли хил кечади. Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Асосий вазифамиз мухлисларни хурсанд қилиш. 

- Жамоанинг келажакдаги потенциали ҳақида гапирсангиз. Келажакда бу потенциал янада ошадими? Яъни, эҳтимолий қўлга киритиладиган ОЧЛ йўлланмаси янада кучлироқ ўйинчиларни жамоага таклиф этилишига сабаб бўладими, ёки ҳозирда бор эътибор фақатгина чемпионликка қаратилганми?

- Чемпионликка келсак, бизнинг асосий вазифа барча ўйинларда мухлисларни хурсанд қилиш ва керакли натижага эришиш. Чемпионат тугаганидан сўнг эса биз якуний хулосаларга келамиз. Жамоанинг потенциалига ҳақида гапирадиган бўлсак, ёзги трансферлар ойнасида жамоага қўшилган ўйинчилар Абдуманнопов ва Яхшибоев "Навбаҳор" ўйинини кучайтирганини кўришимиз мумкин. Бу эса ёзда жамоага сифатли ўйинчилар олиб келинганини англатади. Бугунги кундаги "Навбаҳор"да рақобат кучли ва деярли барча ўйинчилар миллий терма жамоага номзод футболчилардир. Ҳар бир ўйинда рақибни ўрганиб, бор кучимизни намойиш қилишимиз лозим. "Насаф"га қарши ўйинда ҳам айтгандимдек, биз бугун ҳам учрашувнинг бошидан охиригача ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Мана бизнинг вазифа нимадан иборат. Бунинг учун эса бизда савияли ўйинчилар етарли.

- Самвел Бабаян ўзбек футболида катта ном. Аммо "Насаф"га қарши ёки бугунги ўйинда кўряпмизки, мураббийлар сизга ҳакамга босим ўтказяпсан дегандек муносабатда бўлишяпти. Ўтган ўйинда Рўзиқул Бердиев, бугун "Сурхон" мураббийи сиз билан мулоқотга киришмоқчи бўлди. Айнан бу борада сиз ҳақингизда қанақадир салбий фикр шаклланиб қолганми?

- Рўзиқул Бердиев билан юз берган вазиятда обиқ ўйинчимиз "Навбаҳор" ўйинчисига қарши яққол фол ишлатди ва қўшимчасига Искандеров билан низода провокация қилди. Мен ўз ўйинчиларимни ҳар доим ҳимоя қиламан. Қолган гапларга келсак, мен учун ўз жамоам энг зўри. Мен қаерда ишласам ҳам жамоа учун жонимни беришга тайёр бўламан. Фақатгина шу йўл орқали натижага эришилади. Исталган яхши мураббийни танқид қилишади. Менга кимдир нимадир дейишидан кўра ўз футболчиларим муҳимроқ.

- Ўйин пайти эмоцияларингизни яшира олмайсиз. Бизда ҳозир Самвел Бабаян майдонга тушиб кетади деган таассурот пайдо бўлади...

- Йўқ, мен майдонга тушиб кетмайман. Агар бундай қилсам бу ҳакамлар томонидан жазоланади. Жамоам ўйинини ҳиссиёт билан бошқаришимга сабаб мен айнан шу кайфиятни футболчиларимга ўтказаман. Майдонда жанг бўлаётган пайт мен ўзимни хотиржам тута олмайман. Ўзимдаги энергияни йигитларга ўтказишим керак.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика