RU

Последние новости

23:19Бир-икки, бир-икки...  2 23:17"Реал" — "Бетис". Таркиблар маълум  1 23:13"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:09"Бешиктош" — "Сивасспор". Турғунбоев асосий таркибдами?  0 22:50"Ювентус" — "Рома". Шомуродов таркибдами?  5 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  12 22:26Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 22:25Лига 1. "Монако" - "Ланс" 1:1, Ҳусанов Минамино ва Балогунга қарши  2 22:09Ўзбекистон U-20 жамоаси Хитойдаги мусобақага йўл олмоқда. Сафар олдидан видео репортаж  1 21:55АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  65 21:33"Спартак" Туркия терма жамоаси футболчиси учун саккиз миллион евро таклиф қилди  1 21:03КХДРнинг ёпиқ ўтган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  1 20:00"Ланс" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди  12 19:40АПЛ. "Челси" ўз уйида "Кристал Пэлас"ни енголмади, "Тоттенхэм" эса сафарда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  7

Самвел Бабаян: "Биринчи навбатда мухлислардан кечирим сўрайман" Новости

Самвел Бабаян: "Биринчи навбатда мухлислардан кечирим сўрайман"

Барчамизга аёнки жорий ҳафта ўзбекистонлик футбол мухлислари учун жуда ҳам оғир кечди. Ҳаттоки, аксарият мухлислар миллионлар ўйини саналмиш футболдан кўнгилари қолгандек гўё.

Бинобарин, ишонамизки бу ҳиссиётлар вақтинчалик ва тез орада улар сафимизга яна қайтишади. Шундан бўлса керак, мухбирларимиз мазкур салбий кайфияту туйғуларни сабабчиси ҳисобланган миллий терма жамоамизнинг ҳозирда собиқ бош мураббийи Самвел Бабаяндан интервью олиш мақсадида боғланди.

Самвел Вячеславович интервьни кейинроқ беришни ваъда берган ҳолда биздан дил сўзларини мухлисларга етказиб қўйишни илтимос қилди. Хуллас қуйида С.Бабаянни терма жамоа ва ўзбек футболи фанатларига йўллаган узрномаси ҳавола қилинмоқда.

“Авваламбор мухлисларни ишончини оқлай олмаганим учун улардан кечирим сўрамоқчиман. Ўтган йиллар мобайнида мураббийлар штаби билан бирга имкониятимиз даражасида катта ҳажмдаги ишларини амалга оширишга ҳаракат қилдик.

Хусусан, терма жамоа бир аҳил оилага айланди. Бизнинг асосий мақсадимиз терма жамоани ЖЧга олиб чиқиб жонажон Ўзбекистонимизда ҳам футбол ўйнай олишларини ва бу спорт турини яхши кўришларини намойиш этиш орқали юртимиз довруғини янада кўтариш эди.

Мен шу ўринда бизга етарли шарт-шароитларни яратиб берган ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Биз турнирни жуда яхши бошгандик ва гуруҳдаги 2 турдан сўнг гуруҳ пешқадамига айлангандик. Терма жамоадаги ишга бошқача ёндошув керак, яъни “спецефик” ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда натижа футболчилар соғлиғини қандай ҳолатда эканлигига ва ўз вақтида терма ихтиёрига етиб келишига боғлиқ бўлади.

Афсуски, шундан сўнг етакчи футболчиларимизни жароҳат олиши ёки терма жамоа ихтиёрига оптимал формада келмасликлари натижасида таркибда юқотишларга учрадик.

Бундан ташқари баъзи ўйинларда шахсан менинг хатоларим туфайли ҳам айрим учрашувларда очколар юқотдик.

Шу билан бирга бизга кўплаб ўйинларда омад етишмади. Сўнгги дақиқларда ўтказиб юборилган голлар фақат йўқ қўйилган хатолар эвазига эмас балки омад деган нарсага ҳам боғлиқ бўлди.


Нима бўлганда ҳам мазкур босқичда иштирок этган футболчиларимиздан иборат жамоа Жаҳон футбол форумида иштирок этишга лойиқ эди. Мен ишонманки, бизнинг бош жамоамиз ЖЧ финал босқичида қатнашади ва бунинг учун бизда иқтидорли футболчилар жуда кўп.

Мен шу ўринда мухлисларимизни икки йил мобайнида сўнгги тургача қўллаб-қуватлаб турганлари учун уларга катта раҳматлар айтмоқчиман.

Терма жамоада ишлаш ҳар қандай мутахассис учун катта фахр ва шу билан бирга катта жавобгарлик ва масъулият юклайди. Худо ҳаққи шахсан мен бутун вужудим билан шу ишга ўзимни бағишлагандим.

Бизни эзгу мақсад сари, яъни ЖЧ финал босқичидан биттагина гол етишмади холос...Биз мундиалга чиқиш учун, мухлисларимизни бахиёр қилиш учун барча ўйлаган ишларимизни қилдик, аммо...

Мен яна бир карра улардан узр сўрайман ва терма жамоамизни кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, уларга фақат қувонч ва бахт олиб келишини тилаб қоламан”....



Рейтинг: -240   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика