RU

Последние новости

08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  3 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  30 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  24 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1

Самвел Бабаян: "Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди" Новости

Самвел Бабаян: "Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) баҳсидан кейин мезбонлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдирди.


"Бугун менимча футбол байрами у қадар ўхшамади. Йигитлар мухлисларни хурсанд қилиш учун бироз шошиб қолишди. 

Рақибимиз бир неча йиллардан буён барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Бундан ташқари, "Насаф" битта расмий ўйин ўтказиб бўлди – Суперкубок. 

Бугун биз ғалабага яқинроқ эдик, бир нечта имкониятлар бўлди. Афсуски, улар гол билан якунланмади. 

Мухлислар бугун "Навбаҳор-2022"ни фақат қисман кўришди. Биринчи таймдаги дастлабки 20 дақиқа ва учрашувнинг охирги 35 дақиқасида. Бу йил қизиқарли чемпионат бўлади деб ўйлайман. Ўйинимизни янада сифатли қилишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", – деди Бабаян.

- "Навбаҳор"га мухлислар ёрдам беради дейишади, аммо менимча, бугун улар халал бергандек бўлди. Айниқса, сўнгги 10 дақиқада ҳар бир пас ноаниқ кетаверди...

- Тўғри айтяпсиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаддан зиёд истак бор эди. Клубга келганимда айтганман, "Навбаҳор"да босимга бардошли футболчилар ўйнаши керак деб. Бугун катта имтихон бўлди. Хатоларни таҳлил қиламиз. 

- 1996 йилги "Навбаҳор"да ишлагансиз, ҳозирги ва ўша жамоани таққослай оласизми? 

- Ҳозир икки жамоани таққослаш қийин. 1996 йилда ҳам, ҳозир ҳам яхши футболчилар жам бўлишган. Икки жамоа ҳам мен учун қадрдон. Худди 1996 йилгидек сифатли ўйин кўрсатишга уринамиз. 

- Андреевга тўп тушганида фақат "ичкарига" тепиб юбормоқда. Сиз шундай кўрсатма берганмисиз ёки ўзини йўқотиб қўйдими? 

- Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди. 

- "Навбаҳор" Туркияда 10 дан зиёд ўртоқлик учрашуви ўтказди, бироқ бугун кўрдикки, жамоавий ўйиндан асар ҳам йўқ...

- Бугун юқорида айтганимдек, ишқибозлар жамоавий ўйиннинг фақат бир қисмини кўришди. Ҳали олдинда анча қиладиган ишларимиз бор.

Рейтинг: -67   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика